Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Буюк Британия савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқда

2021-11-22 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Буюк Британиянинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича савдо комиссари, Буюк Британиянинг Истанбул шаҳридаги Бош консули К.Полео билан учрашди.

Учрашув чоғида Ўзбекистон-Британия ҳамкорлигининг кенг кўламли масалалари муҳокама қилинди. Сиёсий, инвестициявий, савдо-иқтисодий соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришнинг фаол динамикаси қайд этилди.

Ўзбекистон Буюк Британиянинг Преференциялар бош тизими Кенгайтирилган схемаси (GSP EF)нинг бенефициар мамлакати мақомини олгани бунга яққол далил бўла олади. Ушбу қадам икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва савдо алоқаларини диверсификация қилиш ва ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшиши таъкидланди.

Мулоқот чоғида томонлар GSP EF бенефициарининг имтиёзли мақомидан самарали фойдаланиш бўйича амалий чора-тадбирларни кўришга ўзаро тайёр эканликларини билдирдилар. Ўзбекистон ушбу мақомга эга бўлиши муносабати билан Буюк Британия билан ўзаро савдони кўпайтиришнинг янги имкониятлари ҳақида хабардорлигини ошириш мақсадида мамлакатмиз вазирликлари, идоралари ва ишбилармон доиралари учун тематик семинарлар ўтказишга келишиб олинди.

Иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашнинг муҳим омили сифатида икки мамлакат ишбилармон доираларини бир-бирига яқинлаштириш бўйича биргаликдаги ишларни фаоллаштиришга ўзаро тайёрлик билдирилди. Шу нуқтаи назардан, савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон–Британия Кенгашининг самарадорлиги қайд этилди ва унинг негизида икки давлат тадбиркорлари ўртасида бевосита алоқаларни йўлга қўйишга хизмат қилувчи доимий платформа сифатида Ўзбекистон-Британия ишбилармонлар Кенгашини ташкил этиш истиқболлари кўриб чиқилди.

Шунингдек, молиявий-техник ҳамкорлиги соҳасига ҳам тўхталиб ўтилди. Жаҳон банки билан биргаликда “Марказий Осиёда иқтисодий тараққиётни самарали бошқариш” (EGED) дастури доирасида Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларни илгари суришда навбатдаги тадбирлар муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар белгиланган вазифаларни сифатли ва ўз вақтида бажариш ҳамда юзага келаётган масалаларни тезкор ҳал этиш борасида яқин мулоқотда бўлиб туришга келишиб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться