Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иқтисодиёт

Ўзбекистон ва Ҳиндистон соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш учун катта имкониятларга эга

24.12.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан Ҳиндистоннинг етакчи университетлари раҳбарлари билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди.

Ўзбекистон ва Эрон иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ниятида

22.12.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Эрон Ислом Республикасининг иқтисодий ишлар бўйича вице-президенти М.Резаий билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди.

Президент янги фабрика қурилишини бориб кўрди

22.12.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Давлат раҳбари Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг 3-мис бойитиш фабрикаси қурилиш жараёнини кўздан кечирди.

Инвестициявий муҳитда ёшлар учун янги имкониятлар

21.12.2021ЁшларМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 21 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Тошкент ёшлар форумида иштирок этиб, ёшларга ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлашнинг мавжуд механизмлари ва инвестициявий муҳитда уларнинг фаоллигини ошириш истиқболлари ҳақида сўзлаб берди.

Қишлоқ хўжалиги вазирининг ахбороти эшитилди

21.12.2021ИқтисодиётМанба: ЎзА

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугун бўлиб ўтган мажлисида Қишлоқ хўжалиги вазири Ж.Ходжаевнинг Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020–2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини бажарилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

Экспорт соҳасидаги долзарб вазифалар муҳокама қилинди

21.12.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков экспорт фаолиятининг бугунги ҳолатини ўрганиш ва мамлакатимиз экспортчиларини амалий қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қилишга бағишланган видеоконференция шаклида йиғилиш ўтказди.

Ташқи савдо статистикасига оид тафовутлар ва уларнинг сабаблари

17.12.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Сўнгги кунларда оммавий ахборот воситаларида бир қатор журналистлар, мустақил экспертлар ва блогерлар томонидан Ўзбекистон Республикасидан Қозоғистон ва Россия давлатларига амалга оширилган экспорт кўрсаткичлари бўйича ушбу давлатлар статистика органларининг очиқ маълумотларида тафовутлар борлиги кенг муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Сеулга келди

17.12.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 декабрь куни давлат ташрифи билан Корея Республикасига келди.

KOICA Ўзбекистондаги IT-Парк салоҳиятини оширишга 4,5 миллион доллар грант ажратади

16.12.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Бугун, 16 декабрь куни Сеул (Жанубий Корея) шаҳрига ташриф билан келган Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматовнинг Корея  Республикасининг, Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги президенти ўринбосари Им Чжон Хи билан учрашуви бўлиб ўтди.

Адлия вазирлиги: рақамлаштириш — фаолият очиқлиги ва шаффофлигининг самарали воситаси

16.12.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти ташаббуси билан “Минтақавий мулоқот” ХННТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида “Адлия соҳасида рақамлаштиришни ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Корея Эксимбанки Ўзбекистонда ўз фаолиятини кенгайтирмоқда

15.12.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Сеул шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Корея Эксимбанки Президенти Банг Мун Кью билан музокаралар ўтказди.

Ўтган ҳафта 17 та хўжаликка наслчилик мақоми берилди

15.12.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

Ҳафта мобайнида жами 91 нафар хўжалик юритувчи субъектлар томонидан 7548 бош чорва моллари импорт қилинди. Шундан 3 659 бошини йирик шохли, 4 466 бошини майда шохли қорамоллар ташкил қилади.

Хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича устувор йўналишлар белгиланди

15.12.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Жорий йил 11 майда давлатимиз раҳбарининг “Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Унда мазкур соҳани муҳим драйверга айлантириш ва 2023 йилга қадар хизматлар ҳажмини икки бараварга ошириш белгиланди.

Ўзбекистон – АҚШ ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди

14.12.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Америка Қўшма Штатлари Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Дональд Лу бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик янада фаоллашади

11.12.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 10 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Ўзбекистон билан БАА ўртасида савдо-иқтисодий ҳамда инвестициявий ҳамкорлик масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

“EXPO 2020 DUBAI” Бутунжаҳон кўргазмасида Ўзбекистоннинг миллий куни

10.12.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Дубай шаҳрида (БАА) “EXPO 2020 DUBAI” Бутунжаҳон кўргазмаси доирасида Al Wasl Plaza кўргазмалар залида Ўзбекистон Республикасининг Миллий куни - мамлакатимиз тарихи, замонавий тараққиёти ва салоҳиятига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари ўринбосарларининг учрашуви тўғрисида

09.12.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йил 8 декабрь куни Душанбе шаҳрида БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази (МОПДММ) томонидан Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари ўринбосарларининг навбатдаги учрашуви ўтказилди.