Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иқтисодиёт

Шавкат Мирзиёев: Ҳамма ислоҳотларни, ҳамма ҳаракатларни жамият билан бирга қиламиз

26.01.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 26 январь куни Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини белгилаш ҳамда уни жорий йилда амалга ошириш масалалари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Ўзбекистон-Покистон: Ўзаро савдо ҳажми ўтган йилга нисбатан 46 фоизга ошди

26.01.2022ИқтисодиётМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Покистон Ислом Республикаси Бош вазирининг савдо ва инвестициялар бўйича маслаҳатчиси Абдул Раззоқ Довуд билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди.

Давлат божхона қўмитаси Раисининг соҳа ходимларига йўллаган байрам табриги

26.01.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Ҳурматли ҳамкасблар !

“Ўзбекистон темир йўллари”АЖ дан тезкор маълумот!

26.01.2022Иқтисодиёт

“Afrosiyob” замонавий поездлари ўз ҳаракат жадвали бўйича қатновини амалга оширади

Ҳурматли истеъмолчилар!

26.01.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Умумтизимда кузатилган йирик носозликлар босқичма-босқич бартараф этилиб, республикамизнинг ягона электр тармоғига қувват узатиш бошланди.

Республикамиз ҳудудларида электр энергияси таъминоти билан боғлиқ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот

26.01.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги
(2022 йил 26 январь, соат 04:00 ҳолатига)

Ўзбекистон ва Туркия таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқда

25.01.2022Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Туркия Республикаси Олий таълим Кенгаши Раиси Э.Узвар бошчилигидаги мазкур Кенгаш раҳбарияти вакилларидан иборат делегацияни қабул қилди. Учрашувда, шунингдек, Туркия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси О.Бекар ҳамда Туркия Республикаси Савдо вазирлиги вакиллари иштирок этдилар.

Чарм-пойабзал саноатидаги имкониятлар кўрсатиб ўтилди

25.01.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 24 январь куни чарм-пойабзал саноатидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Татаристонлик ҳамкорлар билан қўшма лойиҳаларни илгари суришни жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди

22.01.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Ўзбекистонда уч кунлик ташриф билан бўлиб турган Россия Федерациясининг энг йирик ҳудудларидан бири бўлган Татаристоннинг, унинг вазирликлари ва идоралари, тармоқ ва илмий-таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда ишбилармон доиралари вакилларидан иборат делегациясини қабул қилди.

Президент Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишди

21.01.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 21 январь куни Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.

Ўзбекистон ва Уммон ўртасидаги иқтисодий шериклик янги босқичга кўтарилмоқда

21.01.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси ва Уммон султонлиги ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 4 йиғилиши видеоконференция шаклида ўтказилди. Йиғилишга Ўзбекистон томонидан инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Ш.Вафаев, Ўмон томонидан эса - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Шайх Халифа бин Али Ал-Харисий ҳамраислик қилди.

Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди

21.01.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 20 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Туркия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси О.Бекарни қабул қилди.

Жаҳон банкининг 2022–2026-йилларга мўлжалланган ҳамкорлик Дастурини жойларга чиқиб муҳокама қилиш

20.01.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Жаҳон банкининг 2022–2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик Дастурини жойларга чиқиб муҳокама қилиш мақсадида Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли бошчилигидаги Банк делегатсияси жорий йилнинг 18 январида Қашқадарё, Сурхондарё ва Бухоро вилоятлари ҳудудий бошқарув вакиллари, ижтимоий соҳа вакиллари, тадбиркорлари ҳамда жамоатчилик вакиллари билан онлайн шаклда учрашувлар бўлиб ўтди.

Мамлакатимиз чарм-пойабзал саноатини ривожлантиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари кўриб чиқилди

19.01.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 18 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков раҳбарлигида чарм-пойабзал саноатининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантиришни рағбатлантириш чора-тадбирларини муҳокама қилишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги раҳбарияти ҳамда “Ўзчармсаноат” уюшмаси раҳбарлари ва ходимлари иштирок этди.

Ўзбекистон ва Туркманистон иқтисодий шерикликнинг янги йўлларини изламоқда

18.01.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 17 январь куни Тошкент шаҳрида Туркманистон ҳукумат делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари С.Бердимуҳамедов билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосарини қабул қилди

18.01.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тошкент шаҳрида бўлиб турган Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Сердар Бердимуҳамедовни қабул қилди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида маҳаллаларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича янги иш тизимини жорий этиш бўйича долзарб вазифалар муҳокама қилинди

17.01.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков раҳбарлигида 2022 йилда “маҳаллабай” янги иш тизимига мувофиқ амалий фаолиятни ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Қирғизстон ўртасидаги ҳамкорликка оид масалалар муҳокама қилинди

17.01.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Ўзбекистонда ўз дипломатик миссиясини якунлаётган Қирғизистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси И.Джунусовни қабул қилди.

Мамлакатимизда 2030 йилга бориб энергияга бўлган талаб 2 баробарга ортади

14.01.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Жорий йил 13 январь куни Сенатнинг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикасида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда аҳоли турар жойларида қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокамаси ҳамда Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт Стратегиясидаги устувор йўналишлар мазмун-моҳиятига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Европа-Ўзбекистон Иқтисодий ҳамкорлик ассоциацияси билан алоқалар мустаҳкамланмоқда

14.01.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шаҳло Турдиқулова Европа-Ўзбекистон Иқтисодий ҳамкорлик ассоциацияси Бош котиби Ойбек Шайхов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.