Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иқтисодиёт

Марказий Осиё» иккинчи халқаро саноат кўргазмаси ўз ишини бошлади

25.04.2022ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Бугун пойтахтимизда «ИННОПРОМ. Марказий Осиё» иккинчи халқаро саноат кўргазмаси ўз ишини бошлади.

Кореялик инвесторлар Тошкент вилоятидаги истиқболли лойиҳалар кўламини кенгайтириш ниятида

21.04.2022ИқтисодиётМанба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев Жанубий кореялик инвестор жаноб Кихак Сунг билан учрашди.

Ўзаро манфаатли Ўзбекистон – Саудия Арабистони муносабатларини кенгайтириш мақсадида фаол ҳамкорлик

20.04.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг Саудия Арабистонига ташрифи чоғида мамлакатимизнинг тегишли вазирлик ва идоралари раҳбарлари кўп қиррали икки томонлама муносабатларнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилиш ва ўзаро манфаатли янги “ўсиш нуқталарини” кашф этиш мақсадида саудиялик ҳамкор ва ишбилармонлар билан бир қатор учрашув ва музокаралар ўтказдилар.

Саудия Арабистони билан транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари ривожлантирилади

20.04.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Ар-Риёд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамовнинг Саудия Арабистони Қироллиги Транспорт вазири Солиҳ Ал-Жассер билан икки томонлама учрашуви бўлиб ўтди.

Нефть-кимё Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги иқтисодий шерикликни ривожлантириш омили сифатида

20.04.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ар - Риёд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Саудия Арабистонининг SABIC нефть-кимё корпорациясининг штаб-квартирасига ташриф буюриб, унинг бош ижрочи директори Юсеф Абдуллоҳ ал-Беньян билан учрашди.

“ACWA Power” Ўзбекистонда ўз мавқеини мустаҳкамламоқчи

19.04.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ар – Риёд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайан билан учрашди.

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги инвестициявий ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда

19.04.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ар-Риёд шаҳрида Бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ билан бўлиб ўтган учрашувда икки давлат ўртасидаги инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди.

Фарғона вилоятидаги 102 та МФЙ маъмурий биноларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қайта қуриш бўйича тендер эълон қилинади

19.04.2022ИқтисодиётМанба: Фарғона вилояти ҳокимлиги

ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА! 

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зариповнинг вилоят аҳолисига мурожаати

19.04.2022ИқтисодиётМанба: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Азиз бухороликлар!

“Марказий Осиё + Япония” мулоқоти ҳамкорлик учун самарали платформадир

15.04.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 15 апрель куни видеоконференция шаклида "Марказий Осиё + Япония" Мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг 8-йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда Япония, Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳукуматлари вакиллари ва ташқи ишлар идоралари раҳбарлари иштирок этди. 

ИТСВда Халқаро валюта жамғармаси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

13.04.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ХВЖ келишув моддаларининг IV-моддасига мувофиқ, 2022 йилдаги маслаҳатлашувлар учун Ўзбекистонда бўлиб турган Рон ван Роден бошчилигидаги Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) делегацияси билан учрашув ўтказди.

Энергетика вазирлиги делегацияси Бангладешга амалий ташриф буюрди

11.04.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги делегацияси нефт-газ соҳасида ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш имкониятларини муҳокама қилиш мақсадида амалий ташриф билан Бангладешда бўлди.

UzAuto Италиянинг Турин политехника университети билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда

11.04.2022ИқтисодиётМанба: ЎзА

Aвтомобилсозлик саноатининг барқарор ва узоқ муддатли ривожланиши, ишлаб чиқаришнинг янги воситаларини жорий этиш ҳамда юқори малакали муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини илғор жаҳон тажрибаси асосида янада ривожлантириш мақсадида “Ўзавтосаноат” AЖ бошқарув раиси Шавкат Умурзоқов бошчилигидаги делегация Италиянинг Турин шаҳрига ташриф буюришди.

«ТИҚХММИ» Миллий тадқиқот университети Бошқарув Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди

11.04.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков раҳбарлигида видеоконференция тарзида “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Бошқарув кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Жиззах вилояти тадбиркорлари ва экспортчиларига манзилли кўмак берилмоқда

08.04.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 7-8 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков раислигидаги ҳамда вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларидан иборат Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси бевосита жойларга чиққан ҳолда, Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш мақсадида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларнинг ҳозирги ҳолатини ўрганди, шунингдек, маҳаллий тадбиркорлар ва экспортчилар билан тўғридан-тўғри иш олиб борди. 

Фаол фуқаролар ташаббуси қўллаб-қувватланади

08.04.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

2022 йилнинг биринчи чорагида ўтказилган ташаббусли бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш ҳамда илгари сурилган лойиҳаларда акс эттирилган долзарб муаммоларни бартараф этиш ва фукароларниинг ушбу жараёнларда янада фаоллигини ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги ПҚ-197 сонли “Туман ва шаҳар бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш жараёнларида фуқароларнинг иштирокини янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Навоий вилоятини янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

08.04.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Навоий шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Навоий вилоятини комплекс ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Фарғона вилояти ва Сингапур ўртасида инвестицион ҳамкорлик йўлга қўйилади

07.04.2022ИқтисодиётМанба: Фарғона вилояти ҳокимлиги

Бугун вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармасида вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев, Ўзбекистоннинг Сингапурдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Қаҳрамон Шокиров, Сингапур бизнес Федерацияси раҳбарияти ҳамда 85 нафар сингапурлик сармоядорлар иштирокидаги бизнес-вебинарда Фарғона вилоятининг такдимотини ўтказди. 

ОТБ Сурхондарё вилоятидан ўтувчи автомобиль йўлларини таъмирлашга кредит ажратмоқда

07.04.2022ИқтисодиётМанба: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Осиё тараққиёт банки Сурхондарё вилоятидан ўтувчи 111 километрлик автомобиль йўлларини таъмирлаш учун 183,8 млн доллар миқдорида кредит маблағларини ажратади.