Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иқтисодиёт

Тожикистон Республикаси Президенти расмий ташриф билан Ўзбекистон Республикасига келади

01.06.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон жорий йил 2-3 июнь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

Ўзбекистон – Тожикистон Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлисига доир

30.05.2022Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 30 май куни Душанбе шаҳрида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Тожикистон Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

26-27 май кунлари Бухоро шаҳрида Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш халқаро форуми бўлиб ўтди

27.05.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Камбағалликни қисқартириш, инсонлар яшаш даражасини ва ҳаёт фаровонлигини ошириш ҳар бир давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида ушбу масалалар давлат раҳбарларининг кўплаб чиқишларида ва халқаро ташкилотларнинг кун тартибида акс эттирилган.

Тошкентда хизмат кўрсатиш — янги босқичга кўтарилиш

27.05.2022ТехнологияларМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

26 май куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида пойтахтимизда хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожланишига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбекистон-Италия муносабатларини мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди

27.05.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 27 май куни Рим шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Италия Республикаси ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Луиджи Ди Майо билан учрашди.

Саноат зоналарини ривожлантириш чоралари муҳокама қилинди

27.05.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 26 май куни ҳудудларда махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари ташкил қилиш, уларни зарур инфратузилма билан таъминлаш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Марказий Осиё экспертлари маълумотлардан фойдаланиш орқали давлат сиёсати самарадорлигини ошириш чораларини муҳокама қилинмоқда

26.05.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Тадбир Буюк Британия Ҳамдўстлик ва халқаро ривожланиш масалалари бўйича Ташқи ишлар вазирлигининг молиявий кўмаги билан ташкил этилган.

Тошкентда UzCharmExpo 2022 халқаро кўргазмаси очилди

26.05.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 25 май куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги кўмагида “Ўзчармсаноат” уюшмаси томонидан ташкил қилинган Марказий Осиёдаги энг йирик кўргазма тадбирларидан бири ҳисобланган “UzCharmExpo – 2022” чарм - пойабзал, чарм - атторлик буюмлари, мўйна ва жуннинг 12-Халқаро кўргазма-ярмаркаси ўз ишини бошлади.

Сардор Умурзаков “Bright Uzbekistan” журнали таҳририяти кенгашига раислик қилади

26.05.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков “Bright Uzbekistan” медиа-лойиҳаси раҳбари Даврон Абдуллаев билан учрашди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида

25.05.2022ИқтисодиётМанба: «Янги Ўзбекистон»

2022 йил 23 май куни Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ҳамда котибият ходимлари учун ўқув-семинар ташкил этилди

25.05.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг топшириғига кўра халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари ҳамда котибият ходимлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида ўқув-семинарлари ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукуматлари ўртасида техник-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида Битим имзоланди

24.05.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 24 май куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида Техник-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Нефть-газ соҳасидаги ишлар самарадорлиги кўриб чиқилди

24.05.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 24 май куни нефть-газ хомашёсини қазиб олиш ва маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш масалалари муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказди.

“Uzcharmexpo-2022” 12 - халқаро кўргазма-ярмаркаси

24.05.2022Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 25-27 май кунлари чарм, поябзал, атторлик, мўйна, жун ва маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар соҳасидаги инновация ва янгиликлар майдони “Uzcharmexpo-2022” 12 - халқаро кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида янги факультет

24.05.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида янги "Executive Education" ("Раҳбарлар учун таълим") факультетининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Озарбайжон билан устувор йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

23.05.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Л.Кудратов Озарбайжон Республикаси иқтисодиёт вазирининг маслаҳатчиси Э.Меджидов билан учрашди.

МДҲ Ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг мажлисига доир

20.05.2022Сиёсат

Жорий йилнинг 20 май куни Қозоғистон Республикаси раислигида видеоконференцалоқа орқали Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Малайзия ташқи ишлар вазири ўринбосари Камарудин Жаффар билан учрашув бўлиб ўтди

23.05.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов ҳамда Малайзия ташқи ишлар вазири ўринбосари Камарудин Жаффар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Раҳбарлар Фарғона вилоятида амалга оширилган янги лойиҳалар билан танишишди

22.05.2022ИқтисодиётМанба: Жиззах вилояти ҳокимлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ва Вазирлар Кенгашининг раислари, вилоятлар ҳокимлари, уларнинг инвестициялар ва ташқи савдо ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги масалаларидан масъул ўринбосарлари, вазирлар, уларнинг ўринбосарлари, республика ташкилот ва идоралари, тижорат банклари раҳбарлари Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Шуҳрат Ғаниев билан бирга Фарғона вилоятида бўлдилар.

Малайзия ташқи ишлар вазири ўринбосари Камарудин Жаффар билан учрашув бўлиб ўтди

22.05.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

2022 йил 20 май куни Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов ҳамда Малайзия ташқи ишлар вазири ўринбосари Камарудин Жаффар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.