Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзаро манфаатли Ўзбекистон – Саудия Арабистони муносабатларини кенгайтириш мақсадида фаол ҳамкорлик

2022-04-20 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг Саудия Арабистонига ташрифи чоғида мамлакатимизнинг тегишли вазирлик ва идоралари раҳбарлари кўп қиррали икки томонлама муносабатларнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилиш ва ўзаро манфаатли янги “ўсиш нуқталарини” кашф этиш мақсадида саудиялик ҳамкор ва ишбилармонлар билан бир қатор учрашув ва музокаралар ўтказдилар.

Хусусан, Саудия Арабистонининг «ACWA Power», «Al Rajhi», «Dr. Sulaiman Al-Habib», «Saudi German Hospitals», «Saudi National Bank», «Maaden», «Dar Al Arkan» ва «Al Hokair» компаниялари раҳбариятлари билан музокаралар ўтказилди.

Мева-сабзавотчилик ва чорвачилик, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш, тўқимачилик саноати ва қурилиш соҳаларида янги лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари ҳар томонлама ва конструктив тарзда кўриб чиқилди.

Соғлиқни сақлаш соҳасига алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, ташҳис қўйиш, ўқув ва илмий-тадқиқот бўлимларини бирлаштирган кўп тармоқли тиббиёт муассасалари ва тиббий кластерларни ташкил этиш, шунингдек тиббий хизматларни рақамлаштириш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида дастлабки келишувларга эришилди.

Ўзбекистон тижорат банкларини хусусийлаштиришда Саудия Арабистони банклари вакилларининг иштирок этиши орқали улар билан ҳамкорлик қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида йўловчи ва юк авиаташувлари ҳажмини ошириш чора-тадбирлари кўриб чиқилди.

Томонлар яқин келажакда қатъий келишувларга эришиш ва тегишли битимларни имзолаш мақсадида раҳбар ва экспертлар даражасида яқин ҳамкорлик ва музокараларни давом эттирадилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться