Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«ТИҚХММИ» Миллий тадқиқот университети Бошқарув Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди

2022-04-11 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков раҳбарлигида видеоконференция тарзида “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Бошқарув кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги “Иқтисодиёт тармоқлари учун муҳандис кадрларни тайёрлаш тизимини инновация ва рақамлаштириш асосида тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ ташкил этилган.

Кенгашнинг асосий вазифаларига Университетни стратегик ривожлантириш бўйича узоқ ва ўрта муддатли дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, унинг бизнес - режасини шакллантириш ва асосий молиявий кўрсаткичларни тасдиқлаш киради. Кенгаш, шунингдек, қишлоқ ва сув хўжалиги технологиялари соҳасида таълим, илмий-тадқиқот ва илмий ишланмалар алмашинувини ҳамда Фанлар Академияси ва тармоқ тадқиқот институтлари билан университетнинг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштиради. Бундан ташқари, Кенгаш ваколатига илмий ишланмаларни тижоратлаштириш ва стартап-лойиҳаларни илгари суриш, таълим ва илмий-тадқиқот жараёнларига инвестицияларни жалб қилиш, шунингдек, етакчи хорижий олий ўқув ва илмий-тадқиқот муассасалари билан самарали алоқаларни ўрнатиш масалалари киради.

Йиғилиш давомида Кенгаш котиби, Университет ректори Б.Мирзаев томонидан юқорида қайд этилган қарор талабларини ижро этиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисида ҳисобот тақдим этилди.

Шунингдек, йиғилишда Университет фаолияти билан боғлиқ бир қатор ташкилий, маъмурий ва молиявий масалалар кўриб чиқилди ва уларнинг ҳар бири бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться