Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

UzAuto Италиянинг Турин политехника университети билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда

2022-04-11 | Иқтисодиёт

Aвтомобилсозлик саноатининг барқарор ва узоқ муддатли ривожланиши, ишлаб чиқаришнинг янги воситаларини жорий этиш ҳамда юқори малакали муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини илғор жаҳон тажрибаси асосида янада ривожлантириш мақсадида “Ўзавтосаноат” AЖ бошқарув раиси Шавкат Умурзоқов бошчилигидаги делегация Италиянинг Турин шаҳрига ташриф буюришди.

Турин политехника университети билан олий таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. 

Ташриф доирасида “Ўзавтосаноат” AЖ бошқарув раиси Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ректори Жамшид Иноятхўжаев ва Aндижон машинасозлик институти ректори Умид Турдалиев ҳамда Италиянинг Турин политехника университети ректори Гуидо Саракко иштирокида бир қатор самарали муҳокамалар ва учрашувлар ўтказилди. 

Музокаралар давомида 2023 йилда Тошкентда италиялик ҳамкорлар кўмагида шаҳар инфраструктурасида автомобиль интеллектуал тизимларини ўрганиш учун лаборатория ташкил етиш бўйича келишувга эришилди. Делегацияга янги ишланмалар тақдим этилди. 

Шунингдек, расмий учрашув давомида делегация вакиллари Италиянинг Турин политехника университети билан ҳамкорликда Ўзбекистонда автомобилсозлик ва машинасозлик соҳасида мутахассислар тайёрлаш учун таълим муассасаларини ташкил этиш тўғрисида музокаралар олиб боришди. 

Хусусан, “Саноат ишлаб чиқариш технологиялари” (Industrial manufacturing technologies) касб-ҳунар таълимининг янги йўналишини очиш бўйича келишувга эришилди. Унга Италиянинг профессор-ўқитувчилари ва мутахассислари жалб этилади. Ушбу таълим дастури 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида амалга оширилиши режалаштирилган. Таълим дастурида 150 нафар талаба қабул қилинади. 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб Aндижон машинасозлик институтида янги таълим дастури жорий этилади. Умуман олганда, 2026-йилгача “Саноат ишлаб чиқариш технологиялари” дастури бўйича талабалар сонини 10 минг нафарга етказиш кўзда тутилган.  Талабалар амалий машғулотларининг ўқув-режаси бевосита саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилади. Натижада битирувчилар ўқишни тамомлагандан сўнг, иш жойида ишлатиши мумкин бўлган касбий кўникмаларга эга бўладилар. 


Маълумот учун, “Саноат ишлаб чиқариш технологиялари” ўқув дастури ривожланган Европа давлатларининг таълим стандартлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, “Саноат 4.0” (Тўртинчи саноат инқилоби) рақамли технологиялар, илғор автоматлаштириш ва “Эконом ишлаб чиқариш” фалсафасига асосланган компанияларда ишлаш учун техник кўникмаларни шакллантиришга қаратилган. 

Йўналиш бўйича таълим 3 ўқув йили давом этиб, унинг учдан бир қисми назарий билимларга, қолган қисми эса ишлаб чиқаришни ташкил этиш соҳасидаги энг юқори касбий амалий билим ва кўникмаларга, шунингдек, лаборатория машғулотлари асосида мутахассислар тайёрлашга қаратилган. 

Бундан ташқари, ташриф дастурига Италиянинг энг йирик метрологик ва робот ускуналарини ишлаб чиқариш компаниясининг Туриндаги “Hexagon”га ташрифи ҳам киритилган. Вакиллар билан бўлиб ўтган учрашув натижасида Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети қошида “Компетенсия маркази” ва “Янги метрологик технологиялар лабораторияси” доимий ваколатхонасининг очилиши тўғрисида келишиб олинди. Шунингдек, ушбу компаниянинг Марказий Осиё ва МДҲ мамлакатлари бозорларидаги ваколатхонаси орқали хизматлар кўрсатишни ташкил этиш бўйича келишувга эришилди. Италиялик ҳамкорлар барча эришилган келишувларни амалга ошириш учун 5 йиллик стратегик ҳамкорлик лойиҳасини ишлаб чиқади. Уни амалга ошириш учун Турин политехника университети ректори Гуидо Саракко бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари яқин кунларда Тошкентга келиши кутилмоқда. 

Манба: ЎзА

Поделиться