Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Марказий Осиё» иккинчи халқаро саноат кўргазмаси ўз ишини бошлади
2022-04-25 | Иқтисодиёт
Бугун пойтахтимизда «ИННОПРОМ. Марказий Осиё» иккинчи халқаро саноат кўргазмаси ўз ишини бошлади.
Кўргазма «Марказий Осиё: технологик муваффақиятлар макони» мавзусидаги ялпи мажлис билан очилди. Иштирокчиларни Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ҳамда Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров қутладилар.
Ялпи мажлисда Ўзбекистон ва ЕОИИга аъзо давлатлар ҳукуматларининг саноат сиёсати учун масъул раҳбарлари, Марказий Осиё мамлакатларидан савдо-иқтисодий ҳамкорлар иштирок этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кўргазмада Ўзбекистон, Россия, Беларусь, Венгрия, Франция, Тожикистон, Арманистон, Қозоғистон ва Қирғизистондан 700 дан ортиқ ишлаб чиқариш корхоналари ва ишбилармонлар делегациялари қатнашмоқда.
Кўргазма металлургия ва материаллар, саноат автоматизацияси, машинасозлик ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш сингари бўлинмалардан ташкил топган.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги