Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Кореялик инвесторлар Тошкент вилоятидаги истиқболли лойиҳалар кўламини кенгайтириш ниятида

2022-04-21 | Иқтисодиёт

Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев Жанубий кореялик инвестор жаноб Кихак Сунг билан учрашди.

Таъкидланишича, бугунги кyнга қадар мазкур сармоядор шафелигида 'YOUNGONE" корпорацияси томонидан Ўзбекистон Республикасига жами 25 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилган. Шундан 6 млн. АҚШ доллари Тошкент вилояти ҳиссасига тўғри келади.

Мулоқотда "YOUNGONE CORPORATION' иштирокида Бўка туманида жойлашган "BUKA SPORTSWEAR" ХК МЧЖда амалга оширилаётган инвестицион лойиҳаларни кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув чоғида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16-18 декабрь кунлари Жанубий Кореяга амалга оширилган ташрифи чоғида жаноб Сунг Президент билан мулоқотда мамлакатимизга 30 млн. АҚШ долларидан ортиқ миқдорда инвестиция киритиш таклифини билдиргани эсга олинди.

Зойир Мирзаев кореялик ишбилармонлар билан ҳамкорликка ҳамиша тайёр эканлигини билдирди ҳамда ҳамдўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, корхоналар фаолиятини рағбатлантириб бориш, инвесторлар билан ҳамжиҳатликда ишлаш юзасидан ўз фикрларини баён қилди.

Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Поделиться