Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“ACWA Power” Ўзбекистонда ўз мавқеини мустаҳкамламоқчи

2022-04-19 | Иқтисодиёт

Ар – Риёд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайан билан учрашди.

Учрашув чоғида саудиялик инвестор томонидан мамлакатда амалга оширилаётган энергетик лойиҳаларнинг ҳозирги ҳолати, уларни кенгайтириш имкониятлари, шунингдек, компаниянинг Ўзбекистондаги инвестиция портфелини кўпайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

“ACWA Power” – Ўзбекистоннинг анъанавий ва муқобил энергетика соҳаларидаги энг йирик ҳамкорларидан биридир. Унинг ҳозирги инвестициявий портфелида умумий қиймати қарийб 2,5 млрд долларлик 4 та лойиҳа бор. Саудия Арабистони компанияси томонидан мамлакатда яратилган энергияни ишлаб чиқарувчи қувватларининг умумий ҳажми 2,6 ГВтдан ошади.

Томонлар қурилиш ишларини жадаллаштириш ва амалга оширилаётган лойиҳаларнинг муваффақиятли якунланишини таъминлаш бўйича навбатдаги тадбирларни муҳокама қилдилар. Уларнинг амалга оширилиши мамлакатнинг умумий энергия ишлаб чиқариш қувватида қайта тикланувчи энергия манбаларининг улушини 2026-йилга келиб 25 фоизга етказиш бўйича режалаштирилган ишларнинг амалга оширилишига катта ҳисса қўшади.

Энергетика соҳасининг жадал ривожланиши Ўзбекистонда корхоналари энергетика лойиҳаларига бўлган талабни таъминлай оладиган турдош тармоқларнинг ривожланишига ҳам туртки бериши таъкидланди.

Шунингдек, мамлакат энергетика соҳаси учун инсон ресурсларини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар кўриб чиқилди. Ўзбекистоннинг ихтисослашган олий ўқув юртлари талабалари ва битирувчилари учун илғор технологик ечимлар ва халқаро стандартлар асосида қайта тикланадиган энергия объектларини қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича тажриба орттиришлари учун “ACWA Power” объектларида махсус тренинглар ва стажировкаларни ташкил қилиш бўйича келишувга эришилди.

Томонлар, шунингдек, яқин келажакда “ACWA Power” компаниясини жалб қилган ҳолда кейинчалик амалга ошириш учун янги истиқболли лойиҳалар рўйхатини тайёрлаш ва мувофиқлаштиришга келишиб олдилар.

Учрашув якунида Саудия Арабистони инвесторлари Ўзбекистон томонининг қўшма лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш ва узоқ муддатли истиқболда шерикликни янада кенгайтиришга содиқлигини билдиришди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться