Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Фарғона вилоятидаги 102 та МФЙ маъмурий биноларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қайта қуриш бўйича тендер эълон қилинади
2022-04-19 | Иқтисодиёт
ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА!
Фарғона вилоятидаги 102 та МФЙ маъмурий биноларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қайта қуриш бўйича тендер эълон қилинади
Фарғона вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қуватлаш бошқармаси вилоятининг барча шаҳар ва туманларида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида замонавий фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мажмуаларини қуриш бўйича тендер эълон қилади.
Хусусий шерик томонидан янги қурилган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мажмуасининг бир қисми, келишилган шартларда, тўлиқ жиҳозланган ҳолда маҳалла фуқаролар йиғинлари балансига топширилади.
Буюртмачи: Шаҳар ва туманлар ҳокимликлари
Маълумот учун телефон: (91) 692-23-20, (98)-575-77-25
Таклифлар жорий йилнинг 22 апрель кунига қадар қабул қилинади.
Танлов шартлари:
1. Фарғона вилояти шаҳар туманларида жойлашган мазкур МФЙлар учун ташкил қиладиган ер майдони замонавий ва барча қулайликларга эга бўлган тайёр ҳолатда (под ключ) мажмуани кўпи билан 7 (210 кун) ой муддатда замонавий лойиҳалар асосида қуриб, топшириш;
2. Мажмуани зарур бўлган фойдаланиш майдонига мутаносиб равишда замонавий техник инвентарлар, яъни мебель жиҳозлари, стеллаж, компьютер, принтер ва бошқа техника воситалари билан таъминлаш.
3. Мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш усуллари сифатида давлат хусусий шериклик лойиҳаси бажарилмай қолиши хавфининг олдини олиш бўйича Инвестор ҳисобидан суғурта қилинади ҳамда МФЙнинг ер учаткасининг (биносининг) бозор қийматининг 50 % миқдорида суғурта полиси ва шартномасини расмийлаштирилади;
4. Лойиҳани амалга ошириш бўйича тузиладиган шартномада қуйидагилар назарда тутилади:
– мажбуриятлар бажарилиши кечиктирилган ҳар бир кун учун Инвестор мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси бажарилмаган ишлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим. Пеняни тўлаш шартнома мажбуриятларини бузган тарафни ишларни бажармаслик оқибатида етказилган зарарни қоплашдан озод этмайди;
– бажарилган ишлар сифати бўйича стандартлар, техник шартлар, қонунчиликда ёки шартномада белгиланган бошқа мажбурий шартларга мос келмаса, Давлат шериги бинони қабул қилишни рад этиб, Инвестордан сифати лозим даражада бўлмаган ишлар қийматининг 20 фоизи миқдорида жарима ундириб олишга ҳақли ҳисобланади;
– Инвестор томонидан мажбуриятлар ўз муддатида бажарилмаган тақдирда бино қурилиши билан боғлиқ бўлган харажатлар қоплаб берилмайди ва шартномани бекор қилиш чоралари кўрилади.Бунда тўлиқ ва ўз муддатида қурилиши якунланмаган бино давлат шериги балансига ўтказилади;Юқоридаги манзилларда кўрсатилган ишларни амалга ошириш истагини билдирган ташкилотлар танловда қатнашишлари мумкин.
Манба: Фарғона вилояти ҳокимлиги