Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Саудия Арабистони билан транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари ривожлантирилади
2022-04-20 | Иқтисодиёт
Ар-Риёд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамовнинг Саудия Арабистони Қироллиги Транспорт вазири Солиҳ Ал-Жассер билан икки томонлама учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда томонлар транспорт соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг инфратузилма лойиҳаларига инвестицияларни жалб этиш масалаларини муҳокама қилишди.
Суҳбат чоғида фуқаро авиацияси соҳасидаги ўзаро муносабатлар жумладан, Макка ва Мадина шаҳарларига зиёратчиларни ташишни ташкил этиш борасидаги истиқболлар юксак баҳоланди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар транспорт-логистика соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш, икки давлат ўртасида йўловчи ва юк ташиш ҳажмини ошириш бўйича амалий қадамларни давом эттиришга келишиб олдилар.
Шунингдек, икки мамлакат авиация маъмуриятлари ўртасида фуқаро авиацияси соҳасида қулай шароитлар яратишга қаратилган икки томонлама баённома имзоланди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги