Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ОТБ Сурхондарё вилоятидан ўтувчи автомобиль йўлларини таъмирлашга кредит ажратмоқда
2022-04-07 | Иқтисодиёт
Осиё тараққиёт банки Сурхондарё вилоятидан ўтувчи 111 километрлик автомобиль йўлларини таъмирлаш учун 183,8 млн доллар миқдорида кредит маблағларини ажратади.
Ушбу кредит маблағлари «4П105 “Дарбанд – Бойсун – Элбаён” автомобиль йўлининг 5−7 км ва 4П100 “Мангузар – Жарақўрғон – Бандихон – Олтинсой – Денов” автомобиль йўлининг 128−174 км қисмларини реконструкция қилиш» лойиҳасини амалга оширишга сарфланади.
Лойиҳани амалга ошириш муддати 6 йил (4 йил имтиёзли даврини инобатга олган ҳолда 2022−2027 йиллар) этиб белгиланди.
Манба: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги