Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иқтисодиёт

Халқаро валюта жамғармасининг фармойиш берувчи директори этиб тайинланган К.Георгиева билан учрашув бўлиб ўтди

21.10.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 19 октябрь куни Инвестициялар ва савдо вазири С.Умурзаков Халқаро валюта жамғармасининг фармойиш берувчи директори этиб тайинланган К.Георгиева билан учрашди.

Ўзбекистон делегациясининг Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Президенти Цзинь Лицюнь бошчилигидаги раҳбарияти билан учрашуви бўлиб ўтди

21.10.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 19 октябрь куни Вашингтонда Ўзбекистон делегациясининг Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Президенти Цзинь Лицюнь бошчилигидаги раҳбарияти билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва лойиҳаларни амалга ошириш кўриб чиқилди ва таҳлил этилди.

Халқаро валюта жамғармасининг собиқ раҳбари, Eвропа Марказий банкининг янги сайланган раиси Кристин Лагард билан учрашув бўлиб ўтди

21.10.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

19 октябрь куни Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси бошқаруви кенгашининг йиллик мажлислари майдонида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири ҳамда Халқаро валюта жамғармасининг собиқ раҳбари, Eвропа Марказий банкининг янги сайланган раиси Кристин Лагард ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Ислом тараққиёт банки Президенти ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом Корпорациясининг ижрочи раҳбари билан учрашувлари бўлиб ўтди

21.10.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 19 октябрь куни Вашингтонда Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Президенти Б.Ҳажар ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом Корпорациясининг (ХСРИК) ижрочи раҳбари А. Сажиний билан учрашди.

Германия ишбилармонлари Андижондаги халқаро форумда иштирок этди

21.10.2019ИқтисодиётМанба: ЎзА

Германиянинг ишбилармон доиралари вакиллари “Open Andijan” халқаро инвестиция форумида иштирок этди.

“Open Andijan” I халқаро форуми самарали натижалар беради

21.10.2019ИқтисодиётМанба: ЎзА

Андижон шаҳридаги вилоят Ёшлар марказида “Open Andijan” I халқаро инвестиция форуми очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

ССПда Малайзиянинг "Матраде" компанияси директори билан учрашув бўлиб ўтди

21.10.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икрамов 16 октябрь куни Малайзиянинг "Матраде" компанияси директори Мухаммад Мустафа Абдул Азиз билан учрашди.

Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришда инглиз қонунчилигининг ўрни

18.10.2019ИқтисодиётМанба: ЎзА

Бугун пойтахтимизда “English Law Day in Tashkent” (“Тошкентда инглиз қонунчилиги кунлари”) халқаро конференцияси давом этмоқда. Вазирлик ва идоралар мутахассислари, ҳуқуқшунослар, инглиз ҳуқуқи соҳасидаги миллий ва хорижий экспертлар иштирок этган мазкур халқаро конференция Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилди.

«Ўзтрансгаз» акциядорлик жамиятида Япониянинг «Itochu Corporation» ва «Marubeni Corporation» компаниялари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

18.10.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Жорий йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги делегациясининг Японияга ташрифи натижасига кўра мамлакатнинг «Itochu Corporation» ва «Marubeni Corporation» каби етакчи компаниялари “Диспетчерлик маркази, мониторинг ва газ инфратузилмаси объектларини бошқаришни (SCADA) жорий этиш билан Ўзбекистон Республикасида газ узатиш тизимини модернизациялаш” лойиҳасини ҳамкорликда амалга ошириш борасида қизиқиш билдиргани муносабати билан учрашув ташкил этилди.

Кореялик ишбилармонлар янги лойиҳаларни амалга оширади

17.10.2019ИқтисодиётМанба: ЎзА

Фарғона шаҳридаги Тадбиркорлар марказида Ўзбекистон – Корея ишбилармон доираларининг бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда Жанубий Кореянинг Хвасон шаҳридаги йирик компаниялар вакиллари ва маҳаллий тадбиркорлар иштирок этди.

Чорвачилик ва боғдорчилик тармоқларини ривожлантириш бўйича вазифалар белгиланди

16.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 октябрь куни чорвачилик ва боғдорчилик тармоқларини ривожлантириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди. 

“СОКАР” компанияси билан нефть-газ ва кимё соҳаларида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

16.10.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 14-15 октябрь кунлари Баку шаҳрида бўлиб ўтган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг (Туркий кенгаш) еттинчи саммитида иштирок этди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан 2019 йил 15 октябрь Ўзбекистон-Малайзия бизнес форуми ва «В2В» учрашуви ташкил этилди

16.10.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида ўзаро савдо иқтисодий алоқаларни ривожлантириш мақсадида 2019 йил 15 октябрь куни “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида Ўзбекистон-Малайзия бизнес форуми ва «В2В» учрашуви ташкил этилди. 

Наманган вилояти қишлоқ хўжалиги соҳасида Ҳиндистоннинг Гужарот штати билан ҳамкорлик қилади

16.10.2019ИқтисодиётМанба: Наманган вилояти ҳокимлиги

14 октябрь куни Ҳиндистон Республикасининг Гужарот штати Агросаноат корпорацияси бошқарувчи директори Кармжит Сингх Рандхава бошчилигидаги делегация Наманган вилоятига ташриф буюрди.

Германия Федератив Республикасининг “Марказий Осиё мамлакатларида сифат инфратузилмасини мустаҳкамлаш” янги лойиҳаси доирасида халқаро ҳамкорлик

16.10.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

“Ўзстандарт” агентлигида Германиянинг Федерал физика-техник институти (PTB) экспертлари Оливер Диттхардт, Клеменс Санетра, Кристиан Сеуферт иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Халқаро амалий семинар бўлиб ўтмоқда

16.10.2019ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Тошкентда биринчи марта “International Hotel Tashkent" меҳмонҳонасида 15-16-октябрь кунлари “Стартап экотизимларининг минтақавий ҳамкорлиги рақамли иқтисодиёт ўсишининг асосий омили" мавзусида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Халқаро электралоқа иттифоқининг амалий семинари бўлиб ўтмоқда.

ЭЪЛОН

16.10.2019ИқтисодиётМанба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Бугун, 16 октябрь соат 15:00да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Давлат активларини бошқариш агентлиги раиси ва масъул ходимлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Буюк Британия Элчиси билан учрашув

15.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

2019 йил 14 октябрь куни Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Тимоти Торлот билан учрашуви бўлиб ўтди.

Туркий тилли мамлакатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатларнинг ишбилармон доира вакиллари иштирокида бизнес форум бўлиб ўтди

15.10.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 15 октябрь куни Боку шаҳрида Туркий тилли мамлакатлар ҳамкорлик кенгашининг VII-саммити доирасида Кенгашга аъзо давлатларнинг ишбилармон доира вакиллари иштирокида бизнес форум бўлиб ўтди.