Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Ислом тараққиёт банки Президенти ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом Корпорациясининг ижрочи раҳбари билан учрашувлари бўлиб ўтди

2019-10-21 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 19 октябрь куни Вашингтонда Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Президенти Б.Ҳажар ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом Корпорациясининг (ХСРИК) ижрочи раҳбари А. Сажиний билан учрашди.

Ўзбекистоннинг жорий йил Ислом тараққиёт банкининг барча институтлари аъзоси бўлганини ҳисобга олганда иштирокчилар ИТБ гуруҳи билан стратегик ҳамкорлик суръати ниҳоятда юқори эканлиги билан ажралиб туриши ҳақида якдил фикр билдирдилар. Бу эса 2019-2022 йилларда Ўзбекистон билан ҳамкорлик Стратегияси доирасида мазкур молия институтининг улкан ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга оширишда иштирокини кенгайтириш имконини беради.

Конструктив мулоқотда алоқаларнинг долзарб нуқтаси, шу жумладан, Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик асосида мактабгача таълим муассасалари тармоғини ривожлантириш бўйича дастурда Ислом тараққиёт банкининг Араб Мувофиқлаштирувчи гуруҳи жамғармалари билан қўшма иштироки истиқболлари масаласи ҳам муҳокама этилди.

Шунингдек, автомобиль йўлларини қуриш, тиббиёт марказлари ва клиникаларни технологик жиҳозлаш ҳамда аҳолининг турмуш шароитини комплекс яхшилаш соҳаларидаги истиқболли лойиҳалар рўйхати кўриб чиқилди.

Учрашув якунига кўра, ИТБ раҳбарияти муҳокама этилган вазифаларнинг иқтисодий тамойилларини ўрганиш учун жорий йилнинг ўзида миссияни юборишга тайёр эканлигини билдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться