Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Буюк Британия Элчиси билан учрашув

2019-10-15 | Сиёсат

2019 йил 14 октябрь куни Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Тимоти Торлот билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Оксфорд университети билан илмий тадқиқотларнинг устувор йўналишлари бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Шу ўринда амалий лойиҳаларни рўёбга чиқариш, шу жумладан Оксфорд ислом тадқиқотлари марказида ўқитувчи ва талабаларнинг малакасини ошириш имкониятлари бўйича фикр алмашилди.

Шунингдек, томонлар Ўзбекистон молия бозорини барқарор ривожлантириш мақсадида Британия ташкилотлари ва компаниялари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини ҳам кўриб чиқдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Поделиться