Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришда инглиз қонунчилигининг ўрни

2019-10-18 | Иқтисодиёт

Бугун пойтахтимизда “English Law Day in Tashkent” (“Тошкентда инглиз қонунчилиги кунлари”) халқаро конференцияси давом этмоқда. Вазирлик ва идоралар мутахассислари, ҳуқуқшунослар, инглиз ҳуқуқи соҳасидаги миллий ва хорижий экспертлар иштирок этган мазкур халқаро конференция Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилди.

Конференцияда хорижий инвестицияларни рағбатлантиришга ҳамда Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришга кўмак берадиган ҳуқуқий муҳит яратишда инглиз қонунларини мослаштириш ва қўллаш имкониятлари, суд тизимининг инглиз қонунларини амалга оширишдаги роли хусусида сўз борди. Шунингдек, экспертлар Қозоғистон, БАА, Қатар ва Сингапурнинг инглиз қонунларини қўллаш борасидаги тажрибасини тақдим этдилар. Асосий эътибор Ўзбекистон Республикасида инглиз ҳуқуқи нормалари жорий этишнинг аҳамиятига қаратилди.
 
Шунингдек, инглиз ҳуқуқидаги сўнгги ўзгаришлар, хусусан, инглиз ҳуқуқини халқаро арбитраж билан қўшилиши ва сингдирилиши бўйича иш юритишда қўллаш, континентал ҳуқуққа эга мамлакатларда инглиз ҳуқуқини жорий этишнинг долзарб масалалари, хусусан, бу соҳада хорижий мамлакатлар тажрибаси ва Ўзбекистон истиқболлари муҳокама қилинди. 
 
“Бугун анжуманда Ўзбекистондаги инглиз қонунчилигини амалга ошириш масалалари ҳақидаги бир нечта муҳим жиҳатлар санаб ўтилди. Ўйлайманки, инглизларнинг иқтисодий ҳуқуқлари Ўзбекистонга инвестиция киритиш соҳасида яхши ёрдам бера олади. Асосий мақсад Ўзбекистонда инвесторлар учун қулай, ҳуқуқий кафолатланган иқтисодий муҳит яратиш. Билишимча, Ўзбекистонда аллақачон шартнома ҳуқуқлари бор. Бу эса маълум бир мослашувчанликни беради. Ўзбекистон ҳуқуқшунослари учун инглиз ҳамкасблари билан ўтказиладиган семинар, тренингларни жуда аҳамиятли ва мамлакат ривожига катта ҳисса қўшади. Умид қиламанки шу йўл билан Ўзбекистонга кўпроқ инвсеторларни жалб қилиш имкони бўлади, дейди Саймон Кох, “Norton Rose Fulbright” халқаро юридик фирмаси юристи.
 
Конференция якуни бўйича Ўзбекистон ҳудудида инглиз ҳуқуқи нормаларини жорий этиш истиқболларини кўзда тутувчи таклифлар ишлаб чиқилади. 
 

Инобат Аҳатова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться