Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ССПда Малайзиянинг "Матраде" компанияси директори билан учрашув бўлиб ўтди
2019-10-21 | Иқтисодиёт
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икрамов 16 октябрь куни Малайзиянинг "Матраде" компанияси директори Мухаммад Мустафа Абдул Азиз билан учрашди.
Музокаралар давомида томонлар Малайзия ҳамда Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий алоқалар юқори кўрсаткичларни кўрсатаётгани ва икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланаётгани, ва янада ривожланиаётгани таъкидланди.
Шунингдек томонлар Савдо-саноат палатаси томонидан 15 октябрь куни ташкил этилган бизнес-форуми ва “B2B” учрашувлари муҳокама этилди.
Шу билан биргаликда икки мамлакат ртасидаги ўзаро товар айланмасини ошириш ҳамда тадбиркорлар ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон-Малайзия ишбилармонлар кенгашини тузиш юзасидан фикр алмашдилар.
Учрашув якунида 2020 йилнинг 1-4 апрель кунлари Малайзияда бўлиб ўтиши режалаштирилган "Ҳалол" халқаро кўргазмасида ўзбекистон тадбиркорларининг иштирок этиши юзасидан келишиб олдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси