Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Open Andijan” I халқаро форуми самарали натижалар беради

2019-10-21 | Иқтисодиёт

Андижон шаҳридаги вилоят Ёшлар марказида “Open Andijan” I халқаро инвестиция форуми очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олган Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Э.Ғаниев, Ҳиндистоннинг Гужарат штати бош вазири В.Рупани, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари И.Неъматов, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси А.Икромов ва бошқалар томонидан форумнинг мақсади, аҳамияти, юртимизда қулай инвестиция муҳитини яратиш, мамлакатимиз ҳамда хорижий ишбилармон доиралар ўртасида инвестицион ҳамкорлик кўламини кенгайтириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.

- Инвестиция форуми мамлакатимиз тадбиркорларига хорижлик инвесторлар билан мустаҳкам алоқалар ўрнатиш имконини беради, - деди Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов. – Қолаверса, мазкур йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтариш баробарида юқори самаралар беради.

“Open Andijan” I халқаро инвестиция форумида Ҳиндистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Германия, Беларусь, Руминия, Озарбайжон, Корея, Эрон, АҚШ, Украина, Буюк Британия сингари 29 давлат делегациялари иштирок этаётганлиги қайд этилди.

Форумнинг биринчи иш кунида Андижон вилоятининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, сайёҳлик, тўқимачилик, автомобилсозлик ҳамда фармацевтика саноати йўналишларидаги салоҳияти бўйича тақдимотлар ўтказилмоқда.

Асосий тадбирдан сўнг форум иштирокчилари Ҳиндистоннинг Шарда университети Андижон филиали очилишида иштирок этди.

Маълумки, Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорлик доирасида Андижонда Шарда университетининг филиалини ташкил этишга келишилган эди. Унга кўра, ушбу нуфузли университетнинг филиалини ташкил этиш учун 100 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиши белгиланган. Жорий йилда ушбу даргоҳга муҳандислик, ахборот технологиялари ва бизнес йўналишлари бўйича 400 нафарга яқин талаба қабул қилинган.
 
 
Фахриддин УБАЙДУЛЛАЕВ, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться