Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“СОКАР” компанияси билан нефть-газ ва кимё соҳаларида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

2019-10-16 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 14-15 октябрь кунлари Баку шаҳрида бўлиб ўтган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг (Туркий кенгаш) еттинчи саммитида иштирок этди.

Ташриф доирасида, 13 октябрь куни энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Жўрабек Мирзамаҳмудов ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси Баҳодиржон Сидиқов бошчилигидаги делегация “СОКАР” компанияси президенти Р. Абдуллаев билан музокаралар ўтказди. Унда нефть-газ ва кимё соҳаларида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар қўшма лойиҳаларни амалга ошириш жараёнини муҳокама қилдилар, шунингдек, уларни амалга оширишни жадаллаштириш механизмлари ишлаб чиқилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг инвестиция блокларида геология-қидирув ишларини олиб бориш ва Қашқадарё вилоятидаги конларда қазиб олишни кўпайтириш лойиҳаларини тезкорлик билан амалга ошириш бўйича йўл хариталари имзоланди.

Томонлар қудуқларни тиклаш ва капитал таъмирлаш ишларини жадаллаштириш, шунингдек, Ўзбекистондаги қудуқларни бурғилаш ва капитал таъмирлашда фойдаланиладиган нефть-газ ускуналари ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича қатор келишувларга эришдилар.

Озарбайжон ҳудудида ҳамкорликни ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, Каспий денгизининг Озарбайжон қисмида нефть қазиб олиш лойиҳаларини биргаликда ўрганиш бўйича келишувга эришилди.

14-15 октябрь кунлари Ўзбекистон делегацияси “СОКАР” компаниясининг қатор корхоналарига, жумладан, илмий тадқиқотлар ва лойиҳа-қидирув ишланмалари бўйича дунёнинг етакчи ташкилотларидан бири бўлган “НИПИнефтгаз СОКАР” илмий-тадқиқот институтига ташриф буюрди. “НИПИнефтгаз СОКАР” 1959 йилда Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини лойиҳалашда иштирок этган.

Шунингдек, делегация “СОКАР” компаниясининг нефть ва газ ускуналари ва кимёвий реактивлар ишлаб чиқариш корхонасига ҳам ташриф буюрди.

Бундан ташқари, жаҳон савдо компаниялардан бири ҳисобланган “СОКАР Трейдинг” билан Ўзбекистон нефть-газ ва кимё маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ошириш имкониятлари ҳам муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Поделиться