Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иқтисодиёт

Ўзбекистон – ЕИ: ҳамкорлик доираси кенгаймоқда

24.10.2019ИқтисодиётМанба: ЎзА

Тошкентда Ривожланиш мақсадидаги ҳамкорлик бўйича “Ўзбекистон – Европа Итттифоқи” кичик қўмитасининг иккинчи мажлиси бўлиб ўтди.

Миллий маҳсулотлар намойиши

24.10.2019ИқтисодиётМанба: ЎзА

Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” марказий кўргазмалар мажмуида “Made in Uzbekistan” номли миллий маҳсулотлар халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади.

Саноат тармоқларини ривожлантиришга оид вазифалар ижроси кўриб чиқилди

23.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев саноатни ривожлантириш, нефть-газ маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга мунтазам етказиб бериш борасидаги ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказди.

БМТ делегацияси билан учрашув

23.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

2019 йил 23 октябрь куни Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси ўринбосари Светлана Артикованинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ёрдамчиси – БМТ Тараққиёт дастури маъмури махсус маслаҳатчиси Абдула Мар Дийе бошчилигидаги БМТ делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ҳиндистоннинг Гужарат штати расмий делегацияси Инновацион ривожланиш вазири билан учрашди

23.10.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

22 октябрь куни Гужарат штати расмий делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Ҳиндистон давлат идоралари мутасаддилари ва компаниялар вакиллари билан учрашув ўтказди.

"Made in Uzbekistan" кўргазмасида АКТ вазирлиги экспозициялари намойиш этилмоқда

23.10.2019ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Жорий йилнинг 23-25 октябрь кунлари “Ўзекспомарказ" МКМ АЖ кўргазмалар мажмуасида халқаро "Made in Uzbekistan" миллий маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

Ташқи ишлар вазирлигининг Наманган вилоятини ривожлантиришга оид ахбороти эшитилди

23.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

2019 йил 22 октябрь куни Наманган вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди.

Вашингтон шаҳрида Жаҳон банки Президенти Д.Малпасс билан учрашув бўлиб ўтди

23.10.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ҳамда Жаҳон банки Президенти Д.Малпасс ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

АҚШ савдо вазири У.Росс билан учрашув

23.10.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йил 22 октябрь куни Вашингтонда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг АҚШ савдо вазири У.Росс билан учрашуви бўлиб ўтди.

Американинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан қатор учрашувлар бўлиб ўтди

23.10.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 21 октябрь куни Вашингтонга ташрифи доирасида Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Американинг Visa, CNH Industrial, John Deere каби ва бошқа етакчи компаниялари раҳбарлари билан қатор учрашувлар ўтказди. Унда инвестициявий ҳамда савдо-иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйиш ва кенгайтириш имкониятлари муҳокама этилди.

Хитой – Марказий Осиё: ҳамкорликнинг янги имкониятлари

23.10.2019СиёсатМанба: ЎзА

Хитой Халқ Республикасининг Наньнин шаҳрида "Хитой – Марказий Осиё" VII ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди. Форумнинг асосий мақсади Хитой ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида турли жабҳалардаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга қаратилган.

Ҳиндистоннинг Гужарат штати билан ҳамкорлик ривожланади

23.10.2019ИқтисодиётМанба: ЎзА

Ҳиндистоннинг Гужарат штати бош вазири Вижай Рупани бошчилигидаги делегациянинг мамлакатимизга ташрифи доирасида Тошкентда Ўзбекистон – Ҳиндистон бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида ишчи йиғилиш бўлиб ўтди

22.10.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 20 октябрь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосарлари, вазирлик бошқармалари бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимларининг ўринбосарлари иштирокида видеоконференция шаклида йиғилиш ўтказилди.

"Open Andijan" I халқаро инвестиция форуми: самара ва натижалар

22.10.2019ИқтисодиётМанба: ЎзА

"Open Andijan" I халқаро инвестиция форуми иштирокчи ва меҳмонлари Ўзбекистон Швейцарияси деб аталувчи сўлим Хонобод шаҳрида бўлиб, мамлакатимиз, хусусан, Андижон вилоятининг туристик имкониятлари билан танишди.

Ўзбекистон-Россия: “Яшил йўлак” тизими такомиллаштирилмоқда

22.10.2019ИқтисодиётМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ҳамда Россия Ветеринария ва фитосанитария назорати федерал хизмати ўртасида имзоланган Баённомага мувофиқ, томонлар ўртасида “Яшил йўлак” тизимини ривожлантириш бўйича қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Осиё тараққиёт банки вице-президенти Ш.Чен билан учрашув бўлиб ўтди

21.10.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон делегациясининг Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси бошқаруви кенгашининг йиллик мажлислари майдонида Осиё тараққиёт банки вице-президенти Ш.Чен билан учрашуви бўлиб ўтди.