Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Наманган вилояти қишлоқ хўжалиги соҳасида Ҳиндистоннинг Гужарот штати билан ҳамкорлик қилади
2019-10-16 | Иқтисодиёт
14 октябрь куни Ҳиндистон Республикасининг Гужарот штати Агросаноат корпорацияси бошқарувчи директори Кармжит Сингх Рандхава бошчилигидаги делегация Наманган вилоятига ташриф буюрди.
Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Тоҳиржон Рапиқов вилоят ҳокимлигида ҳиндистонлик меҳмонлар билан учрашди.
Учрашувда Наманган вилоятининг қишлоқ хўжалиги ҳамда балиқчилик соҳаларидаги салоҳияти ҳамда Гужарот штати ишбилармон доиралари билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Вилоятдаги қишлоқ хўжалик экин майдонларини суғориш тизими ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари логистикаси ҳолатига ҳам меҳмонлар томонидан катта қизиқиш билдирилди.
Наманган вилояти қишлоқ хўжалиги соҳасига инвестициялар ҳамда янги технологиялар олиб кириш, вилоятда этиштирилаётган ҳўл ва қуруқ меваларни ҳамда сабзавотларни Ҳиндистонга экспорт қилиш, шунингдек шўрхок эрларни тозалашда техник ва консултатив ҳамкорлик қилиш масалалари ҳам учрашув кун тартибидан ўрин олди
Манба: Наманган вилояти ҳокимлиги