Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Германия Федератив Республикасининг “Марказий Осиё мамлакатларида сифат инфратузилмасини мустаҳкамлаш” янги лойиҳаси доирасида халқаро ҳамкорлик
2019-10-16 | Иқтисодиёт
“Ўзстандарт” агентлигида Германиянинг Федерал физика-техник институти (PTB) экспертлари Оливер Диттхардт, Клеменс Санетра, Кристиан Сеуферт иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда “Марказий Осиё мамлакатларида сифат инфратузилмасини мустаҳкамлаш” янги лойиҳаси, уни амалга ошириш бўйича замонавий ва самарали ёндашув усуллари, лойиҳада асосий урғу берилган сифат инфратузилмаси, метрология ва аккредитация соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама этилди.
Лойиҳани амалга ошириш юзасидан ҳафта давомида Германия Федерал физика-техник институти (PTB) экспертлари ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Стандартлар институти, Акрредитация Маркази, ва Ўзбекистон Миллий метрология институти вакиллари билан бир қатор учрашувлар бўлиб ўтади.
Манба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги