Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Сирдарёда 190 780 та кадастр ҳужжати электрон шаклга келтирилди
2021-09-13 | Жамият
Ҳозирда Сирдарё вилояти туман ва шаҳарларидаги 198 158 та турар ва нотурар жой объектларининг 190 780 та кадастр ҳужжатлари ҳамда ҳисобга олинган абрис ҳужжатлар электрон шаклга келтирилди. Шундан ташкилот ва идоралараро маълумотлар алмашинуви учун яратилган махсус дастурга 179 604 та рақамлаштирилган кадастр ҳужжатлари киритилган.
Айни дамда вилоятда қолган объектларнинг ҳам кадастр ҳужжатлари рақамлаштириб бориляпти. Мазкур жараёнида камчиликлари мавжуд бўлган ҳужжатлар тўғирланмоқда.
Манба: ЎзА