Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази директори тайинланди

2021-09-10 | Жамият

Расулова Муқаддам Мансуржоновна — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузурида Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази директори этиб тайинланди.

Ушбу тайинлов муносабати ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Б.Мусаев, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Г.Маруфова, вазирлик масъул ходимлари, Тошкент шаҳридаги қатор туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосарлари, фуқаролар йиғини раислари иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Б.Мусаев таъкидлаб ўтганидек, иш фаолияти давомида кўплаб давлат ва жамаот ташкилотларида самарали меҳнат қилиб келган М.Расулова ўз касбий ҳаёт йўлида катта тажрибага эга бўлди. Хусусан, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни қийнаб келган мавжуд муаммоларни бартараф этишда жонбозлик кўрсатди.

Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация   қилиш доирасидаги бир неча йиллик фаолияти давомида ҳаёт йўлида турли тўсиқларга учраган хотин-қизларга давлат ва жамоатчилик ёрдамини кўрсатишда кўплаб ташаббус кўрсатди. Соҳани ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича сезиларли ютуқларга эришди.

Тайинлов маросимида сўз олганлар Давлатимиз раҳбари томонидан сўнгги йилларда тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш, юртимиздаги оиласи ва атрофдаги бошқа шахслардан турли кўринишда жабр кўрган инсонларга ёрдам кўрсатиш ҳамда уларни ҳаётга руҳлантириш бўйича кўплаб амалий ишлар олиб борилганлигини таъкидлаб ўтишди.

Тадбирда Марказлар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича давлатимиз томонидан барча зарур чоралар доимий олиб борилиши қайд этиб ўтилди. Шунингдек, янги ташкил этилган Марказлар фаолияти тўғрисида йиғилганларга атрофлича маълумот берилди.

 

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5116-сон Қарорига асосан, Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш республика маркази негизида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузурида Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилди.

Марказларнинг асосий вазифалари тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизларга аноним тарзда шошилинч тиббий, психологик, ижтимоий, педагогик, ҳуқуқий ва бошқа ёрдам кўрсатиш, оғир ижтимоий аҳволда қолган, шу жумладан оилавий муаммолар ва турмушида зўрлик ишлатилишига дуч келган хотин-қизлар ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлашга кўмаклашиш ва бошқа кўплаб мақсадларни ўз ичига олади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Поделиться