Болалар нафақаси ва моддий ёрдам бўйича мурожаат қилган фуқароларга қўшимча қулайлик яратилди
Маълумки, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 мартдаги 122 сонли Қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом”и асосида амалга оширилиб келинмоқда.
Жорий йил январ ойидан бошлаб “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими республикамизнинг бутун ҳудудига жорий этилган бўлиб, бугунги кунда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига 13 та вазирлик ва идораларнинг электрон ахборот базаларидан олинадиган 40 турдаги ахборот алмашинуви ё‘лга қўйилди.
Шу билан биргаликда, фуқароларнинг болалар нафақаси ва моддий ёрдам масаласида келиб тушаётган мурожаатларини камайтириш, шунингдек фуқароларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам учун мурожаат қилишда, шунингдек маʼлумот олишларида қўшимча қулайлик яратиш мақсадида Молия вазирлиги Ахборот-ҳисоблаш маркази ДУК томонидан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимидан маʼлумот олиш бўйича махсус
Ушбу махсус телеграм ботда:
- “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими ҳақидаги маълумотлар;
- болалар нафақаси ва моддий ёрдам учун берилган аризаларнинг ҳолати тўғрисида;
- болалар нафақаси ва моддий ёрдам учун мурожаат қилиш тартиби;
- болалар нафақаси ва моддий ёрдамни тайинлаш рад қилиниш сабаблари;
- болалар нафақаси ва моддий ёрдам миқдорлари каби малумотлар ўрин олган.
Шунингдек, махсус телеграм ботга “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш бўйича энг кўп келиб тушаётган саволлар жавоблари билан биргаликда ўзбек ва рус тилларида жойлаштирилган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги