Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Мажбурий меҳнатга қарши курашиш кичик комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
2021-09-10 | Жамият
Унда вазир Нозим Хусанов, кичик комиссия аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, ҳудудий бошқармалар, Давлат меҳнатинспекцияси ходимлари, шунингдек, Халқаро Меҳнат Ташкилотининг вакиллари иштирок этдилар.
Йиғилишда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, мажбурий меҳнатга қарши курашиш кичик комиссияси раиси Н.Хусанов жорий йилги пахта йиғим-терими мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этиш, етиштирилган ҳосилни нес-нобуд қилмасдан териб олиш, теримчиларни жалб қилиш ҳамда миллий ва халқаро меҳнат стандартларига амал қилган ҳолда мониторинг ишларини ташкил этиш масалалари тўғрисида сўз юритдилар.
Шунингдек тадбирда, Олий Мажлис Сенати вакили Қувондиқ Муқимов, Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Учинчи томон мониторинг лойиҳаси катта эксперти Йонас Аструп, Касаба уюшмалари Федерацияси вакиллари кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирилар.
Шу билан бирга, йиғилишда пахта ҳосилини йиғиб олишда мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, иш берувчилар, жумладан, фермер ва кластер раҳбарларининг мажбурий меҳнат борасидаги билимларини ошириш, шунингдек, пахта етиштиришда давлат иштирокини камайтириш ва бу орқали қишлоқ хўжалиги соҳасини янада ривожлантириш, қолаверса, йиғим-терим мавсумида ахборот кампанияларини ташкил этиш ҳамда мустақил кузатувчиларга пахта етиштиришни мониторинг қилиб бориш ишларини давом эттириш борасидаги масалалар муҳокама қилинди.
Тадбир давомида жорий йил пахта йиғим-терими мавсумида далаларда эркин мониторинг олиб боришлари учун 17 нафар ҳуқуқ фаолларига вазирлик томонидан махсус рухсатномалар топширилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги