Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жиззах вилояти Зарбдор туманида сайёр қабул ўтказилди

2021-09-08 | Жамият

Жиззах вилояти Зарбдор туманида жисмоний ва юридик шахслар учун Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда Вазирлик тизимидаги аксиядорлик компаниялари, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг вилоятдаги таркибий бўлинмалари ҳамда мобил алоқа операторлари вилоят бўлинмалари раҳбарлари иштирок этди ҳамда сайёр қабул иштирокчиларига туманда олиб борилаётган ишлар ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилган вазифалар тўғрисида маълумот берилди.
 
Шунингдек, алоқа ва телекоммуникатсия, радио ва телевидение, ахборот технологиялари соҳасида хизматлар ҳажми, сифати ва нархи каби масалалар юзасидан  фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар ҳал этилиб, ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар назоратга олинди ва ўрганиб чиқиш учун тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.
 
Бундан ташқари соҳа корхоналари ҳамда мобил алоқа операторлари вилоят бўлинмалари томонидан туман аҳолиси учун сайёр хизматлар кўрсатиш ташкил қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться