Минск шаҳрида алоқа соҳасидаги Минтақавий Ҳамдўстлик ижроия қўмитаси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди
Беларус Республикасининг Минск шаҳрида, “Белпочта” Республика Унитар Корхонасида Беларус Республикаси алоқа ва ахборотлаштириш вазири Шулган К.К. ва Алоқа соҳасидаги Минтақавий Ҳамдўстлик (ASMH) Ижроия қўмитаси Бош директори Мухитдинов Н.Н., ASMH Ижроия қўмитаси Бош директор ўринбосари Зоря Н.Й., ҳамда АСМҲ норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ раиси “UNICON.UZ” DUK директори Махмудов М.М., иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида, алоқа ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш йўналишлари бўйича мамлакатлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари ва Алоқа Соҳасидаги Минтақавий Ҳамдўстликнинг бу борадаги ўрни ҳамда ASMH нинг 30 йиллиги нишонланиши муҳокама қилинди.
Шу билан бир қаторда, ASMH Ижроия қўмитаси бош директори минтақада телекоммуникацияси инфратузилмаси ва ахборот-коммуникация хизматларини ривожлантиришда иштирок этаётган Беларусь Республикасининг етакчи мавқеига, шунингдек, ASMHишчи органлари фаолиятига алоҳида эътибор қаратди.
Учрашув доирасида 2021-йил 22-24 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида (Ўзбекистон Республикаси) ўтказилиши режалаштирилаётган ASMH ҳузуридаги ахборотлаштириш бўйича Мувофиқлаштирувчи Кенгаши ва ASMH алоқа маъмуриятлари раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги 57/27-қўшма Мажлисига тайёргарлик кўришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида, ASMH Ироия қўмитаси бош директори жорий йилнинг август ойида Кот-д'Ивуар Абиджан шаҳрида бўлиб ўтган 27-Умумжаҳон почта конгресси доирасидаги сайловда Беларусь Республикасини Шарқий Европа ва Шимолий Осиё минтақасидан Умумжаҳон почта иттифоқининг маъмурий кенгаши таркибига сайланишини юқори баҳолади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги