Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро семинар қатнашчилари: Коррупцияга қарши курашишнинг энг самарали йўли - бу очиқликни таъминлаш ва жамоатчилик назаратини кучайтиришдир

2021-09-13 | Жамият

Пойтахтимизда  давом этаётган «Коррупция ва фактларни текшириш» мавзусидаги халқаро тренинг иштирокчиларининг Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов билан мулоқоти чоғида ушбу фикр ўртага ташланди.

«Масалан, ҳозир ер ажратиш аукцион савдолари асосида олиб борилмоқда, авваллари бу бошқача эди. Ҳокимларнинг ер ажратиб беришга ҳуқуқи йўқ. Бу жараёнларнинг барчаси қонуний тартибда амалга оширилмоқда», - деди Даврон Ҳидоятов вилоятда коррупцияга қарши қўлланиётган чора-тадбирлар мавзусига бағишланган учрашувда. 

Вилоят ҳокими, шунингдек, Нурафшон шаҳрида бунёд этилаётган «Smart City» бош режаси ҳақида сўзлаб берди.

Семинарнинг бошқа бир қисмида Буюк Британиянинг “Халт бизнес” мактаби профессори Ҳамид Эргашев иштирокчилар учун «Бизнес ва молия секторида аудит ва қонун-қоидаларга асосланган фаолият» мавзусида онлайн шаклда маъруза қилди.

Нотиқ аудитнинг роли, ташқи ва ички аудит, аудитнинг ҳозирги тенденциялари ва муаммолари, аудитда сунъий интеллектдан фойдаланиш каби масалаларга алоҳида тўхталиб ўтди. Халқаро семинар давом этмоқда.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться