Бугунги кунда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини тезкорлик билан кўриб чиқиш ва фуқароларни муаммосини ҳал этиш, эртанги кунга ишончни ошириш мақсадида ташкил этилаётган сайёр қабуллар муҳим аҳамият касб этиб, бугунги кунда соҳа ходимлари томнидан келиб тушган мурожаатларни ўз вақтида қонуний ҳал этиб келинмоқда.
Тошкент шаҳар Яшнобод тумани, “Олмос” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган аҳолини соҳага таълуқли муаммо ва камчиликларини ўрганиш ҳамда тезкор чоралар кўриш, уларни ҳал этиш мақсадида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси, Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспексиясининг Тошкент шаҳар ҳудудий инспексияси, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштрокида оммавий сайёр қабул ташкил этилди.
Ушбу сайёр қабулни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад мобил алоқа қамровини яхшилаш, Интернет хизматларини сифатли жорий этиш, почта хизматлари, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш ҳамда ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири борлигига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.
Тушган мурожаатларни аксарияти ишчи гурух томонидан шу кунинг ўзида жойига чиқан ҳолда ўрганиб чиқилди ва алоқа тармоғидаги носозликлар бартараф этилди. Шунингдек, ҳар бир мурожаатчининг мурожаатлари ўрнатилган тартибда назоратга олинди. Ўрганиш талаб қилинадиган масалалар ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш учун тегишли соха корхоналари раҳбарларига топшириқлар берилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги