Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Президент Инновацион технопаркни бориб кўрди

2021-10-20 | Жамият

Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Талабалар шаҳарчасида барпо этилган Инновацион ўқув ва ишлаб чиқариш технопаркини бориб кўрди.

Унда учта тизим – таълим, фан ва ишлаб чиқариш уйғунлаштирилган. Бу ерда талабалар илғор техникаларни кўриб, ишлатиб, «кўзи пишади». Чизмалардан тайёр маҳсулот ясашгача бўлган жараён билан амалда танишиб, малакали мутахассис бўлиб етишади. Мухтасар айтганда, ушбу технопарк “ғоялар генератори” бўлиб хизмат қилади.

Давлатимиз раҳбари бу ерда яратилган шароитларни кўздан кечирди. 

Уч қаватли бино робототехника, энергетика, электротехника ва биотехнология бўйича илғор ускуналар билан жиҳозланган. Биринчи қаватда пайвандлаш, электроэрозия, ёғоч ва пластмассага ишлов бериш, стартап хоналари ва лабораториялар жойлашган. Юқори қаватлардан ўқув ва коворкинг хоналари, робототехника, стандартлаштириш, спорт заллари, маъмурият, кутубхона, офислар ўрин олган. 

Президентимиз технопаркда бошқарув компанияси ташкил қилиб, маҳсулотларни сотишни йўлга қўйиш муҳимлигини таъкидлади.

- Беш йил олдин бундай марказларга, лабораторияларга келадиган ёшлар кам эди. Борларининг ҳам даромади етишмасди. Чунки илмга пул йўқ эди. Энди бу шароитдан, ускуналардан фойдаланиб, ёшларни бозорбоп маҳсулотлар тайёрлаш ва сотишга ўргатиш керак. Улар манфаат кўрса, руҳ пайдо бўлади, ўзини шу соҳага бағишлайди, - деди Шавкат Мирзиёев.

Техника йўналишидаги олий ўқув юртлари талабаларини кўпроқ жалб этиб, амалий сабоқларини шу ерда ўтиш, ўқув дастурларини илғор технологиялардан келиб чиқиб такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Инновацион технопаркда талабаларнинг амалиёт ўташи бепул, резидентлар учун солиқ имтиёзлари жорий этилган. Биологик тажрибалар учун иссиқхона барпо этилган.

Давлатимиз раҳбари биотехнология лабораториясида амалга оширилган лойиҳалар билан танишди. Резидентлар томонидан ишлаб чиқарилаётган импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни тарғиб қилиш, уларни ва яна шундай лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш муҳимлиги таъкидланди.

Президент талабалар ва ёш олимлар билан суҳбатлашди. Шу ерда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ҳам мулоқот бўлди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться