Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
МДҲ ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби билан учрашув бўлиб ўтди
2021-10-21 | Сайлов
Бугун, 21 октябрь куни Марказий сайлов комисияси Раиси Зайниддин Низамходжаевнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон сайлов қонунчилигидаги янгиликлар, Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш доирасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди. Сайлов кампанияси тадбирлари Сайлов кодекси талаблари ва демократик принципларга мувофиқ амалга оширилаётгани таъкидланди. Бугун, 21 октябрь куни Марказий сайлов комисияси Раиси Зайниддин Низамходжаевнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон сайлов қонунчилигидаги янгиликлар, Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш доирасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди. Сайлов кампанияси тадбирлари Сайлов кодекси талаблари ва демократик принципларга мувофиқ амалга оширилаётгани таъкидланди. Шунингдек, учрашувда МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби С.Лебедев сайловларни демократик, эркин ва ошкора ўтгазишда муваффақиятлар тилади.
Манба: Марказий сайлов комиссияси