Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов куни кеча очилиши бўлиб ўтган Инновацион ўқув ва ишлаб чиқариш технопаркида фаолият юритиши кутилаётган талаблар, ёш олимлар ва тадқиқотчилар билан учрашди.

2021-10-21 | Ёшлар

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов куни кеча очилиши бўлиб ўтган Инновацион ўқув ва ишлаб чиқариш технопаркида фаолият юритиши кутилаётган талаблар, ёш олимлар ва тадқиқотчилар билан учрашди.

Вазир Олмазор туманидаги талабалар шаҳарчасида жойлашган INNO технопаркида замон талабларига мос келувчи махсус лабораториялар, замонавий кутубхона, робототехника воситалари, техник жиҳозлар жойлашганини таъкидлаб, ёшлар ўз инновацион ғояларини кенгайтириш, уларни амалга ошириш имкониятига эга эканини айтди.

Дарҳақиқат, ҳозирда ёшларга, хусусан талабалар, ёш тадқиқотчилар учун жуда катта имкониятлар яратилган бўлиб, мазкур технопаркнинг қурилиши ва ишга туширилиши уларнинг назарий билимларини талабалик даврларидаёқ амалга ошириш учун шароит яратади. Талабалар диплом олгунларича ўз соҳаларининг малакали мутахассиси бўлиб етишадилар.

INNO технопаркидаги замонавий махсус техник воситалар билан жиҳозланган биотехнологик лаборатория, ишлаб чиқариш хонаси, тупроқ унумдорлигини таҳлил қилиш лабораторияси, товуш лабораторияси, робототехника, стандартлаштириш хоналари турли йўналишларда тадқиқот ишларини олиб бориш, ишланмаларнинг намуналарини яратиш учун ҳозирда тайёр.

Тадбир сўнгида И. Абдураҳмонов учрашувда қатнашган ёшларнинг ҳар бирига давлатимиз раҳбари билан тушган эсдалик суратларини топширди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться