Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Қўқонда ёшлар форуми бўлиб ўтди
2021-10-20 | Жамият
Қўқон давлат педагогика институтида «Сайлов – 2021: Келажагинг учун овоз бер» шиори остида ёшлар форуми бўлиб ўтди. Унда институт профессор-ўқитувчилари, сиёсий партияларнинг вакиллари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.
Институтнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Нурбек Жўраев мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган юксак эътибор хусусида сўз юритиб, яқинлашаётган Президент сайловида фаол иштирок этиш, муносиб номзодга овоз бериш лозимлиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.
–«Сайлов –2021: Келажагинг учун овоз бер» шиори остида ўтказилган ёшлар форуми юқори савияда ўтди. Форум йигит-қизларни бир мақсад йўлида бирлаштира олди, –дейди ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Ойбек Бозоров.
Форум давомида институт талабаларининг «Тарона» рақс ансамбли ижро этилган нафис рақслар ҳамда янграган куй-қўшиқлар барчани кайфиятини кўтариб, форумга ўзгача шукуҳ бахш этди.
Манба: ЎзА