Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Бўстонлиқ туманидаги "Хонбалиқ" хўжалигида маданий анъаналар ва миллий таомлар II халқаро фестиваль-танлови бўлиб ўтди

03.10.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, вазирликнинг дипломатик ваколатхоналарга хизмат кўрсатиш бошқармаси ҳамда Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси томонидан ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари, моҳир пазандалар, экспертлар иштирок этди. 

Профилактика инспекторлари қасамёд қилди

03.10.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Жиззах шаҳридаги Хотира хиёбонида Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси таркибидаги таянч пунктларининг профилактика инспекторлари ўзларига ишониб топширилган ҳудудда фуқаролар тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга тантанали қасамёд қилди. 

Профилактика инспекторларига хизмат уйи ва автомашина калити топширилди

03.10.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Самарқанд шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилган майдонда Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика инспекторларининг тантанали қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

Россия ҳарбий хизматчилари Ўзбекистонга келди

03.10.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Октябрь ойининг биринчи ҳафтасида Жиззах вилоятидаги "Фориш" полигонида Ўзбекистон ва Россия Қуролли Кучларининг қўшма машғулотлари бўлиб ўтади. Душанба куни эрталаб Россия ҳарбий хизматчиларининг бир гуруҳи ўтирган самолёт Тошкент ҳарбий аэродромига келиб қўнди. 

Президентимизнинг БМТ минбаридан сўзлаган нутқи ўрганилмоқда

27.09.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Нукусда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши томонидан ўтказилган тадбирда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқи мазмун-моҳиятини партия фаоллари ўртасида ўқиб-ўрганиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Осойишталик посбонлари қасамёд қилди

27.09.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Урганч шаҳрининг Жалолиддин Мангуберди номидаги маданият ва истироҳат боғида Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика инспекторларининг ҳудудда фуқаролар тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, қонуний манфаатларини ишончли ҳимоялашга бағишланган тантанали қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди. 

Президентимизнинг нутқи катта қизиқиш билан ўрганилмоқда

27.09.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясида сўзлаган нутқи мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган семинар-тренинг ўтказилди.

Профилактика инспекторларига замонавий уй ва автомашина калити топширилди

26.09.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Нукус шаҳридаги Мустақиллик майдонида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторлари ўзларига ишониб топширилган ҳудудда фуқаролар тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, қонуний манфаатларини ишончли ҳимоялашга тантанали қасамёд қилди.

Тошкентда Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган маърифий тадбир бўлиб ўтди

23.09.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Миробод туманидаги Шароф Рашидов номидаги маҳалла фуқаролар йиғини ва 110-мактаб ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирга меҳнат фахрийлари, нуронийлар, маънавият тарғиботчилари, ўқитувчилар, талаба-ёшлар, ўқувчилар таклиф этилди. 

"Ёш авлод тарбиясида ота-оналар масъулиятини ошириш" мавзуида илмий-амалий конференция ўтказилди

20.09.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши томонидан ҳамкор ташкилотлар билан бирга "Ёш авлод тарбиясида ота-оналар масъулиятини ошириш" мавзуида илмий-амалий конференция ўтказилди. 

Ўзбекистон ҳукуматининг инсонпарварлик ёрдами расмий равишда Бангладеш Қизил Яримой жамиятига топширилди

19.09.2017ЖамиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

2017 йил 18 сентябрь куни Ўзбекистоннинг Ҳиндистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Фарҳод Арзиев бошчилигидаги делегация Бангладеш расмий шахслари, нодавлат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида Бангладеш Қизил Яримой жамиятига (БҚЯЖ) расмий равишда Мянманинг мусулмон-роҳинжа қочқинлари учун аталган инсонпарварлик ёрдамини топширди.

Ҳарбий қисмда тантанали маросим

19.09.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Шарқий ҳарбий округда жойлашган ҳарбий қисмлардан бирида ҳарбий қисм ташкил топган кунга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Профилактика инспекторлари қасамёд қилди

19.09.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Термиз шаҳридаги Хотира майдонида Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика инспекторларининг ўзлари хизмат қилаётган ҳудудда осойишталикни таъминлаш ва фуқароларнинг қонуний манфаатларини ишончли ҳимоялаш учун тантанали қасамёд қабул қилиш маросими ўтказилди.

Аниқ ҳудуд, аниқ муддат ва шахсга қаратилган тиббий хизмат

19.09.2017ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан «Тиббий патронаж: аниқ ҳудуд, аниқ муддат ва шахсга қаратилган хизмат» мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.

Ўзбекистон Бангладеш Қизил ярим ой жамиятига Роҳинжа қочқинлари учун инсонпарварлик ёрдами сифатида зарур маҳсулотларни топширади

17.09.2017Жамият

Бангладеш Қизил ярим ой жамияти Мянманинг Ракхайн штатидан Бангладешга қочиб ўтган одамлар учун Ўзбекистондан юборилган энг катта инсонпарварлик ёрдамларидан бирини қабул қилиб олади. Эҳтиёжга муҳтож 8 минг оиланинг ҳар бири (тахминан 50 минг киши) Ўзбекистондан юборилган 14 турдан зиёд озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар, жумладан, гуруч, шакар, ерёнғоқ, сут кукуни, печенье, чивинга қарши тўр, аёллар, эркаклар ва болалар учун кийим-кечаклар (сари, лунги, футболка), кўрпа-тўшак, оёқ кийимлари, асосий дори-дармон воситалари ва минерал сув билан таъминланади. 

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси “Бизнес омбудсман – тадбиркорлик ҳимояси ва вазифалар таҳлили” мавзуига бағишланди

16.09.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашишнинг олдини олиш юзасидан изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 5 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили институтини таъсис этиш тўғрисида”ги фармони тадбиркорлик соҳасида давлат сиёсати сифат жиҳатидан янги даражага кўтарилганининг далили бўлди. 

24 декабрь куни Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов бўлиб ўтади

15.09.2017ЖамиятМанба: ЎзА

2017 йил декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбаси, яъни 24 декабрь куни Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси Қаҳрамон Қуронбоев ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди

15.09.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси Қаҳрамон Қуронбоев ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Соғлиқни сақлаш вазири А.Шадманов ЖССТ Бош директори Т.Гебрейесус билан учрашди

15.09.2017ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Аввал хабар берганимиздек, шу йилнинг 11 сентябрдан бошлаб, Венгриянинг Будапешт шаҳрида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖСТТ)нинг Европа минтақавий бюросининг 67 сессияси ўз ишини бошлади. Унда Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов бошчилигида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда.

3 минг 923 ариза, шикоят ва таклиф қаноатлантирилди

15.09.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қашқадарё вилоятидаги Халқ қабулхоналарига ўтган давр мобайнида фуқаролар ва хўжалик юритувчи субъектлардан 15 минг 851 ариза, 2 минг 185 шикоят, 158 таклиф келиб тушган. Уларнинг 3 минг 923 таси қаноатлантирилиб, 613 таси рад этилган. 11 минг 914 тасига тушунтириш берилиб, 1 минг 744 таси тегишли тартибда ўрганиб чиқилмоқда.