Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма олтинчи сессиясини чақириш тўғрисида

08.08.2017ЖамиятМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокими қарорига мувофиқ, 2017 йилнинг 10 август куни соат 15.00да халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма олтинчи сессияси ўтказилади.

Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш бўйича олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг Мувофиқлаштирувчи Кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди

08.08.2017ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Жорий йилнинг 6 август куни Тошкент ирригация ва қишлоқ жўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш бўйича олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг мувофиқлаштирувчи Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мазкур кенгаш аъзолари, алоқадор вазирлик, идора ва муассасаларнинг раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этди.

Танқидий таҳлил–самарали натижа

08.08.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Халқ демократик партияси марказий кенгашининг пленуми бўлиб ўтди. Унда Президентимизнинг “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” номли маърузаcидан келиб чиқиб, партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари олдида турган устувор вазифалар, уларни амалга ошириш механизмлари белгилаб олинди. Партиянинг туман ва шаҳар кенгашлари раҳбарлари билан жойлардаги ҳақиқий ҳолат юзасидан очиқ фикр алмашилди.

Самарқандда Халқаро пресс-клубнинг сайёр анжумани ўтказилди

08.08.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сайёр анжумани 6 август куни Самарқанд шаҳрида ўтказилди.

Қорақалпоғистон Республикасида республика идоралари раҳбарлари халқ билан мулоқотда бўлди

07.08.2017ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йилнинг мамлакатимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”  деб эълон қилиниши муносабати билан жойларда ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш, қабул қилинаётган қонун ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ўрганиш ҳамда аҳолининг талаб ва таклифларини эшитган ҳолда келгуси вазифаларни белгилаб олиш муҳим аҳамият касб этади.

Ҳамкорлик меморандуми имзоланди

07.08.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Пойтахтимизда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва “Тараққиёт стратегияси” маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Бухорода анъанавий қовун сайли

07.08.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Бухорода Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллигига бағишлаб “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида анъанавий қовун сайли бўлиб ўтди.

Россиялик шифокорлар Гулистонда

07.08.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Россия Халқлар дўстлиги университети оториноларингология кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори, пофессор Василий Антонив ва тиббиёт фанлари доктори, профессор Валентин Аксенов уч кун давомида Гулистон шаҳрида бўлиб, сирдарёлик беморларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди.

Кадрлар тайёрлашда самарали ҳамкорлик

07.08.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ва Тошкент давлат юридик университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Темирйўлчилар байрами нишонланди

07.08.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 2 августдаги “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ жорий йилдан бошлаб август ойининг биринчи якшанбаси “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари куни” деб эълон қилинди. Шу муносабат билан пойтахтимизда тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Таълим тизими ўзгарувчан меҳнат бозорига мослаша оладими?

04.08.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Халқаро пресс-клубда «Таълим тизими ўзгарувчан меҳнат бозорига мослашиш йўлида» мавзуида навбатдаги сессия бўлиб ўтди.

Маънавий уйғоқлик ифодаси

04.08.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 15 июнь куни пойтахтимизда бўлиб ўтган "Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби" мавзуидаги анжуманда сўзлаган нутқида диний-маърифий соҳада ечимини кутаётган масалалар танқидий таҳлил қилиниб, бу борада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди. Ушбу анжуманда халқимизни, айниқса, ёшларни турли бузғунчи ғоялардан асраш, муқаддас динимиз тарихи, буюк алломалар, азиз-авлиёларимиз меросини ўрганиш ва тарғиб этиш, диний таълим тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, улуғ аждодларимиз зиёратгоҳларини ободонлаштириш бўйича бошланган ишлар изчил давом эттирилиши таъкидланди.

Энг яхши ёшлар ташаббуслари аниқланди

03.08.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Мамлакатимизда ёшларнинг ижтимоий лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида «Барқарор ривожланиш мақсадларида энг яхши ёшлар ташаббуси» кўрик-танлови эълон қилинган эди.

Адлия вазирлигида учрашув

02.08.2017ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

2017 йилнинг 28 июль куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири М.Икрамовнинг Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Хишам бин Мишъал бин Сувайлим аль-Сувайлим билан учрашуви бўлиб ўтди.

Россия Федерациясига жўнаб кетаётган бир гуруҳ меҳнат муҳожирларини кузатиш маросими

27.07.2017ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга давлат ташрифи доирасида Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкилий жалб этиш ва ишга қабул қилиш тўғрисидаги Битим имзоланган эди. Ўзбекистон янги шароитларда меҳнат мигрантлари муаммоларига нисбатан ўз муносабатини тубдан ўзгартирмоқда ҳамда меҳнат мигрантларининг Ўзбекистон иқтисодиёти ҳамда улар ишлаётган мамлакат тараққиётига қўшаётган улушини эътироф этади. Ўзбекистон ҳукумати бундан кейин ҳам уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда давом этади.

Қашқадарёда вилоят ҳокими Шаҳрисабзлик ёшлар билан учрашди

27.07.2017ЖамиятМанба: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Шаҳрисабзда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш мақсадида «Ҳоким ва ёшлар» учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар беради Kun.uzга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

Янги талаблар асосида танқидий таҳлил

27.07.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, суд-хуқуқ соҳаси ходимлари иштирок этди.

Россия уламолари Тошкент шаҳрига ташриф буюрди

26.07.2017ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита

Жорий йилнинг 24 июль куни  Россия Федерациясининг бир қатор кўзга кўринган ислом дини вакилларидан иборат делегацияси Тошкент шаҳрига амалий ташриф билан келди.

“Ҳаракатлар стратегияси: тараққиётнинг янги босқичи”

26.07.2017ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони талабларини амалга оширилиши Ўзбекистон Республикасининг мамлакатни ислоҳ қилиш ва модернизациялаш, ривожланган бозор иқтисодиётига асосланган ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш, қонун устуворлигини, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни, давлат чегараларининг дахлсизлигини, жамиятда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш йўлидаги шаҳдам ҳаракатларига янги куч бағишлайди.

Эксперт-криминалистика ходимлари ўртасида кўрик-танлов

26.07.2017ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Республика ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика хизмати ходимлари ўртасида мусобақа ўтказилди. Ходимлар касбий, жисмоний, жанговор тайёргарликлари билан куч синашдилар.