Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Ўзбекистон аҳолиси 32 миллион 345 минг кишидан ошди

18.08.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Жорий йил 1 июль ҳолатидаги дастлабки маълумотларга кўра, Ўзбекистон аҳолиси 32 миллион 345 минг кишини ташкил этган. Статистик таҳлиллар мамлакатимиз аҳолиси ҳар йили ўртача 450-500 мингга кўпаяётганини кўрсатмоқда. 2016/2017 ўқув йилида 478,4 минг йигит-қиз касб-ҳунар коллежларини тамомлаган. 

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сайёр анжумани 17 август куни Бухоро вилоятида бўлиб ўтди

17.08.2017ЖамиятМанба: ЎзА

“Авлиёлар юрти Бухоро: замонавий туризм, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, истиқболли лойиҳалар макони” мавзусидаги анжуманда вилоят ҳокими Ў.Барноев ва бошқалар Президентимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларини тараққиётнинг янги босқичига кўтаришда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлади. 

Сайёр қабулларда мурожаатларга ечим топилмоқда

17.08.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Халқ билан мулоқотнинг таъсирчан ва самарали усули – сайёр қабуллар одамларни қийнаётган муаммоларга жойида ечим топиш, мавжуд камчилик ва нуқсонларни бартараф этишда юксак самаралар бермоқда.

“Саломатлик” поезди водий аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказмоқда

16.08.2017ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Маълумки, жорий йилнинг 6 июль куни мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва нодавлат тиббиёт ташкилотларини ривожлантириш вазифаларига бағишланган навбатдаги учрашув бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ахбороти

14.08.2017ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қиймати 50000 сўм бўлган пул белгиларини муомалага чиқариш тўғрисида

Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди

14.08.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, "Адолат" социал-демократик партияси, "Миллий тикланиш" демократик партияси фракцияларининг навбатдаги йиғилишлари бўлиб ўтди.

Маҳорат, матонат ва рағбат

14.08.2017ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Мана 2017 йилнинг 6 августидан 10 августига қадар Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг «Чимён» ва «Чорвоқ» дам олиш масканлари ҳудудида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимидаги Қутқарув отрядлари ўртасида анъанавий тарзда ўтказилган Қутқарувчилар республика кўпкураш мусобақаси ўз якунига етди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар адлия вазирларининг бешинчи мажлисини тайёрлаш бўйича экспертлар биринчи йиғилиши якунлари бўйича

14.08.2017Жамият

2017 йил 10 августда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Ўзбекистон томони раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар адлия вазирларининг бешинчи мажлисини тайёрлаш бўйича экспертлар биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

АҚШнинг Ўзбекистондаги Элчихонаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

11.08.2017ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

2017 йилнинг 10 август куни вазирлик биносида Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари Комилжон Ариповнинг АҚШнинг Ўзбекистондаги Элчихонаси сиёсий-иқтисодий бўлими раҳбари Грегори Уинстед бошчилигидаги вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Энди солиқни электрон шаклда тўлаш мумкин

11.08.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг давлат органлари фаолиятига жадал интеграциялаштирилаётгани аҳоли учун қулай интерфаол хизматлар яратиш имконини бермоқда. Фискал тизими иқтисодиётимизни компьютерлаштириш ва ахборотлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар давом эттирилаётган муҳим соҳаларидан биридир.

Фахрий унвонлар топширилди

11.08.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Чо Чунг Вонга Тошкент шаҳри фахрий фуқароси ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети фахрий фан доктори унвонларини топширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Қурувчилар байрами нишонланди

11.08.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 7 августдаги “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, 2017 йилдан бошлаб август ойининг иккинчи якшанбаси “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни”, деб эълон қилинди. Шу муносабат билан пойтахтимизда тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Фарғонада Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллигига бағишлаб адабиёт кунлари бўлиб ўтди

10.08.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда таниқли шоир-ёзувчилар, адабиётшунос олимлар, ёш ижодкорлар иштирок этди. 

ОАВ ҳақидаги қонунларга қатъий риоя қилиш таъминланади

10.08.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Миллий матбуот марказида босма ва электрон оммавий ахборот воситаларининг бугунги фаолияти ва истиқболдаги вазифаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ёшлар – келажак бунёдкори

10.08.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Пойтахтимизда шу шиор остида уюшмаган ёшлар билан олиб борилаётган ишларда натижадорликка эришишнинг илмий-амалий масалаларига бағишланган республика конференцияси иш бошлади.

АҚШ-Ўзбeкистон олимларининг иккинчи халқаро конфeрeнцияси ҳақида маълумот

09.08.2017ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Мамлакатимиз тараққиётининг бош омиллардан бири жамият истиқболини белгилайдиган ва замон талабларига жавоб берадиган таълим тизимини ривожлантириш масаласидир.

Мамлакатимизда янги ўқув йили арафасида 1 минг 325 мактаб ярмаркаси ташкил этилади

09.08.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Республика "Баркамол авлод" болалар бадиий ижодиёт марказида мактаб ўқув қуроллари, дарсликлар, ўқув ва спорт кийимлари, пойабзаллар кўргазмаси ўтказилди.

Урганчда замонавий Ёшлар маркази фойдаланишга топширилди

09.08.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий ва ҳудудий кенгашлари раислари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, меҳнат фахрийлари, ёшлар иштирок этди.

Сенаторлар, депутатлар, олима аёллар, турли вазирлик ва идоралар мутасаддилари уюшмаган ёшлар билан учрашди

09.08.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Ишда, шахсий ҳаётда, оиладаги муваффақиятнинг асосий омили нимада? Қийинчиликларга дуч келганда уларни қандай енгасиз? Қандай қатъий тамойилларга оғишмай амал қиласиз? Уюшмаган ёшларнинг сенаторлар, депутатлар, олима аёллар, турли вазирлик ва идоралар мутасаддилари билан учрашуви ҳаётий мисолларга бой, самимий тарзда кечди.