Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Гулистонда “Avtotest” ўқув маркази иш бошлади

16.01.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 сентябрдаги “Инновацион ўқитиш услубларини жорий этиш йўли билан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Гулистон шаҳрида “Avtotest” ўқув маркази фаолият бошлади. 

Бир маҳалла: Кимдир уйида тикувчилик цехи очган, бошқаси бетон ғишт ишлаб чиқармоқда

16.01.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Қарши шаҳридаги Алишер Навоий номидаги маҳалла фуқаролар йиғини аҳли тадбиркорлиги билан ажралиб туради. Маҳалла кўчалари обод, саришта. 1 минг 212 хўжалик, 4 минг 700 дан зиёд аҳоли яшаётган ҳудудда ўнлаб савдо дўконлари, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, тикувчилик цехлари фаолият юритмоқда. 

Мардлик, матонат ва жасорат улуғланди

16.01.2018ЖамиятМанба: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам тантаналари бўлиб ўтди.

Коррупцияга қарши курашишнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш бўйича таклифлар эшитилди

16.01.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Самарқандда Президентимизнинг Олий Мажлис палаталарига Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ва ундан келиб чиқадиган вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Маҳалла фуқаролар йиғинлари маҳалла марказлари лойиҳасининг тақдимоти ўтказилди

16.01.2018ЖамиятМанба: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Ургут туманида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши ташаббуси билан сайёр семинар ўтказилди.

Ўзбекистон Омбудсмани: Маҳкумлар ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган шахслардан тушаётган мурожаатлар сони ошиб бораётгани Омбудсманнинг мазкур йўналишдаги фаолияти муҳимлигидан далолат беради

16.01.2018СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) 2017 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент ва Навоий вилоятларидаги олтита жазони ижро этиш муассасасида маҳкумлар ҳамда эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш бўйича комплекс назорат олиб борди. 

Мурожаатнома Бухорода ўрганилмоқда

16.01.2018ЖамиятМанба: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталарига Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилишга бағишланган маънавий маърифий тадбирлар Бухоро вилоятида ҳам ўтказилмоқда.

Энергия ресурсларидан қарзини ўз вақтида тўламаган 10 минг 631 истеъмолчи тармоқдан узиб қўйилди

16.01.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Жиззах вилоятида 2017 йилнинг иккинчи ярмида аҳолидан энергия ресурслари учун жами 239 миллиард сўм тўлов ундирилди. Бу 2016 йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 100 миллиард сўм кўп. 

«Ватан ҳимоячилари куни»га бағишланган тадбир ўтказилди

15.01.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

«14 январь Ватан ҳимоячилари куни» муносабати билан 2018 йилнинг 13 январь куни вазирлик биносида тантанали тадбир ўтказилди.

Янги йилда янги хонадон

15.01.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимизни 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган Мурожаатномаларида юртимизнинг мудофаа қобилиятини кучайтириш, Қуролли Кучларимиз салоҳиятини ошириш билан боғлиқ вазифалар кўрсатиб берилди.

Ўзбекистонда меҳмонхоналарга муносабат уларнинг “юлдузлари”га боғлиқми?

16.01.2018ТуризмМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати ҳузуридаги пресс-холлда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан матбуот анжумани ўтказилди.

Мурожаатлар эътиборсиз қолмайди

16.01.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Давлат солиқ қўмитаси ва ҳудудий солиқ хизмати органларида фаолият кўрсатаётган “Ишонч телефон“лари ҳамда электрон хизматлар орқали фуқаролар, барча тоифадаги солиқ тўловчилар ва тадбиркорлик субъектларидан бўлаётган мурожаатлар, хат ва аризалар ўз вақтида қабул қилиниб, изчил ўрганиб, таҳлил этиб борилмоқда.

Янгилик: Қорақалпоғистонда рақамли телевидениега ўтиш бошланди

15.01.2018ТехнологияларМанба: ЎзА

Қорақалпоғистон Республикаси "UZDIGITAL TV" рақамли телевидениеси тест режимида эфирга узатилмоқда. Жорий йил февраль ойидан уч турли тариф асосида ёпиқ тарзда эфирга узатилади. Бу ҳақда компания расмийлари маълум қилди. 

Қабристонлар ободлиги юрт ободлигидир

15.01.2018ЖамиятМанба: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Ҳар бир халқнинг маданиятини билмоқчи бўлсанг, мозорию бозорини бориб кўр, деган нақл бор. Зеро, мозор марҳумларнинг маскани, бозор эса тирикларнинг яшаш манбаи саналади. Истиқлол йилларида азизларимизнинг қадамжолари, зиёратгоҳлар ва қабристонларни ободонлаштиришга катта эътибор қаратилди. Чунки бу жойларда юртимиз равнақига улкан ҳисса қўшган не-не азиз инсонларимиз, қондош-жондошларимиз ётибди. Марҳумлар мангу қўним топган масканларни обод қилиш тирикларнинг вазифасидир. Қабристонларни зиёрат қилганда беихтиёр умр ўткинчилиги эсга тушади. Инсон ўзини хайрли ишларга чоғлайди. Ножоиз юмушлардан тийилади. Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоху алайҳивассаллам ўз ҳадисларидан бирида қайд этганларидек: «Қабристонни зиёрат қилиб туринглар, зеро, у сизларга охиратни эслатади».

Ватан ҳимоячилари куни байрами вилоят тадбири

15.01.2018ЖамиятМанба: Фарғона вилояти ҳокимлиги

14 январь куни Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари ташкил топганлигининг 26 йиллигига бағишлаб ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган вилоятнинг асосий тадбири ўтказилди. Байрам эрта тонгда шаҳардаги Мотамсаро она ҳайкали пойига гуллар қўйишдан ва Фарғона шаҳри кўчалари бўйлаб ҳарбий парад – фестиваль ўтказилиши билан бошланди.

“Ёш ватандошлар фестивали” қачон бўлади? Унда кимлар иштирок этади?

15.01.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи берган маълумотларга кўра, илк маротаба хорижда истиқомат қилаётган, узоқ муддатга ўқишга, ишга кетган, турли хил йўналишларда муваффақиятга эришган 16-30 ёш ўзбекистонлик йигит-қизларни бирлаштирувчи фестивал ташкил этилади.