Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Янги йилда янги хонадон

2018-01-15 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимизни 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган Мурожаатномаларида юртимизнинг мудофаа қобилиятини кучайтириш, Қуролли Кучларимиз салоҳиятини ошириш билан боғлиқ вазифалар кўрсатиб берилди.

Унда, таъкидланганидек, «Ўтган қисқа даврда миллий армиямизни ислоҳ қилиш бўйича аниқ чора-тадбирлар қабул қилиниб, Қуролли Кучларимиз қиёфасини тубдан ўзгартириш жараёни бошланди». Ушбу ҳужжатда муҳтарам Юртбошимиз ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилаларини ижтимоий ҳимоя қилиш билан боғлиқ қимматли маълумотларни ҳам келтириб ўтдилар. Жумладан, «... ҳарбий хизматчилар, уларнинг оилалари ва фахрийларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда гапирганда, 2017 йилда ҳарбий хизматчилар учун 56 та кўпқаватли уй барпо этилганини ва бу ишлар келгуси йилда янада катта ҳажмда давом эттирилишини таъкидлаш жоиз».

Айни шу мақсадда 2018 йилнинг 13 январь куни пойтахтимизнинг Юнусобод тумани, Қорақамиш кўчасида мана шундай шодиёна байрам Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 15 нафар ҳарбий хизматчилари учун муҳим сана сифатида тарихга муҳрланди.

Тадбирни Фавқулодда вазиятлар вазири Р.Джураев очиб берди ва барча ҳарбий хизматчиларни байрам билан табриклади. Шундан сўнг, хонадонларнинг калитлари ўз эгаларига топширилди.

Вазир Р.Джураев янги барпо этилган хонадонларда яратилган имкониятлар билан яқиндан танишди. Шу билан бирга ҳарбий хизматчиларнинг оила-аъзолари билан самимий суҳбат олиб борди.

Шунингдек, хизмат вақтида ҳалок бўлган маёр И.Исроиловнинг оиласига ҳам янги хонадоннинг калити тантанали равишда топширилди. Вазир Р.Джураев хонадон соҳибларини самимий қутлаш чоғида, бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан соҳага қаратилаётган юксак эътибор, яратилаётган шарт-шароитлар хусусида алоҳида тўхталиб ўтди.

Ўз ўрнида таъкидлаш керакки, юртимиз тинчлиги, халқимиз хотиржамлигини таъминлашда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мамлакатимиз аҳолиси ва ҳудудларини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишда бор куч-имкониятларини сафарбар этиб келмоқда.

Бу жараёнда, албатта, Ўзбекистон Республикаси Президентининг юртимизда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш тизими ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлигини тубдан такомиллаштиришга оид қабул қилинган Фармон ҳамда қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бу борадаги қатор қарорларини ўзига хос тарихий саҳифалардан бири сифатида баҳолаш мумкин.

Мазкур ислоҳотлар сабабли бугун қутқарув тузилмаларининг сафи, фаолият кўлами янада кенгайиб, қутқарувчиларимиз тобора халқ ишончини қозониб келмоқдалар.

Янги 2018 йил – «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» бошида ўтказилаётган ушбу тантанали тадбиримиз, умид қиламизки, вазирлигимиз тизими ходимларининг она ватанга бўлган муҳаббатини янада ошириб, эл-юрт манфаатлари йўлида хотиржам хизмат олиб боришларида муносиб рағбат бўлади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Поделиться