Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мурожаатнома Бухорода ўрганилмоқда

2018-01-16 | Жамият

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталарига Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилишга бағишланган маънавий маърифий тадбирлар Бухоро вилоятида ҳам ўтказилмоқда.

Жамиятда мавжуд муаммоларни бартараф этиш, айниқса жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш прокуратура органларининг ҳам асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномасида ҳам ана шу масалаларга алоҳида эътибор қаратилиб ҳудудларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш борасидаги ишларни кучайтириш лозимлигини таъкидладилар.

Мана шундай тадбирдан бири Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти бошқармаси томонидан сув, табиий газ, электр энергияси таъминоти корхоналарининг мутахассислари билан ҳамкорликда Бухоро шаҳридаги «Daewoo Textile Bukhara​» қўшма корхонасида ўтказилган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси кунида корхона ишчи ходимларига сув ва энергия ресурслари истеъмолчиларининг масъулияти ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш ҳамда соҳага оид бўлган янги қабул қилинаётган норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун моҳияти ҳақида тушунтиришлар берилди. 

Хусусан, тадбирда корхона олдида турган муаммоларни бартараф қилиш бўйича ҳамда энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида берилган имтиёз ва имкониятлардан фойдаланиб сертификатланган ва энергия жиҳатидан самарали ускуналар ва приборлардан фойдаланиш, энергия тежамкор технологияларни қўллаш бу бўйича ҳуқуқбузарликларни олдини олишга эътибор қаратилди.

Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти бошқармаси томонидан Бухоро вилоят «Сувоқава» Давлат унитар корхонасида, «Мухтор Ашрафий» номидаги Бухоро саноат коллежида, «Бухоро Туризм коллежида», «Бухоро педагогика коллежида», «Бухоро юридик ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежида», «Олим Хўжаев» ва «Кўчкўмар» маҳалла фуқаролар йиғинларида 

Мурожаатнома мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишлаб ўтказилган маънавий-маърифий тадбирларда фаол тадбиркорлар, турли соҳа вакиллари, катта ҳаёт тажрибасига эга бўлган ота-оналар ҳам ўз муносабатларини билдирмоқдалар.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Манба: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Поделиться