Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Мурожаатлар эътиборсиз қолмайди
2018-01-16 | Жамият
Давлат солиқ қўмитаси ва ҳудудий солиқ хизмати органларида фаолият кўрсатаётган “Ишонч телефон“лари ҳамда электрон хизматлар орқали фуқаролар, барча тоифадаги солиқ тўловчилар ва тадбиркорлик субъектларидан бўлаётган мурожаатлар, хат ва аризалар ўз вақтида қабул қилиниб, изчил ўрганиб, таҳлил этиб борилмоқда.
Хусусан, ўтган ҳафта давомида “Ишонч телефон“лари орқали 108 та, шундан 3 та юридик ва 105 та жисмоний шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинди. Ушбу мурожаатларнинг барчаси рўйхатга олиниб, белгиланган тартибда ижрога қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, қонуний ҳуқуқларингиз бузилса Давлат солиқ қўмитасининг 244-98-98 рақамли «Ишонч телефони» ҳамда ҳудудий давлат солиқ хизмати органларида ўрнатилган «Ишонч телефон»ларига мурожаат қилинг.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси