Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Маҳаллаларда эшигига алоҳида белги қўйилган хонадонлар пайдо бўлади

11.01.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Жорий йилнинг апрель ойида эшикларида “Бу ерда I, II, III даражали “Меҳнат фахрийси” нишони билан тақдирланган (Ф.И.Ш) истиқомат қилади” ёзуви бўлган тўртбурчак шаклдаги мис қоришмасидан тайёрланган белги ўрнатилган хонадонлар пайдо бўлади.

Ўзбекистонда жиноятчини тутиб берганга 3 миллион 500 минг сўм тўланади

11.01.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шу жумладан диний ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун моддий ва бошқа тарзда рағбатлантирилади. 

Парламентнинг янги қўмитаси аъзолари уйма-уй юради

10.01.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 4 январь куни Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси ташкил этилган эди.

Паспорт ва прописка билан боғлиқ қандай ўзгаришлар кутилмоқда?

10.01.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Паспорт – ҳар биримизнинг нафақат шахсимизни, балки шу юрт фуқароси эканимизни тасдиқловчи муҳим ҳужжатдир. Сир эмас, паспорт, айниқса прописка билан боғлиқ муаммолари бор кишилар орамизда кам эмас. 

Навоийда 5 нафар маҳалла масъули огоҳлантирилди

10.01.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Навоийда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгашининг 2017 йил фаолияти якунлари ҳамда 2018 йилдаги устувор вазифаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. 

Ўзбек академиги-Хитойнинг нуфузли мукофоти соҳиби

10.01.2018ЖамиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Шу кунларда Ўзбекистоннинг илмий салоҳияти яна бир бор халқаро эътироф қозонди: Пекинда Хитой Халқ Республикасининг илм-фан ва техника жабҳасидаги давлат мукофотлари ҳамда “Илм-фан ва технологиялар соҳасидаги халқаро ҳамкорлик–2017” нуфузли мукофотини топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Кореялик профессор Соғлиқни сақлаш вазирига маслаҳатчи этиб тайинланди

10.01.2018Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Корея Республикаси Миллий шифохоналари ассоциацияси раиси, нуфузли Чоннам миллий университети профессори Юн Тэк Рим Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Xитoй Xaлқ Рeспубликaсининг Фaвқулoддa вa муxтoр элчиси Сун Лицзe билан учрашув бўлиб ўтди

10.01.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

2018 йилнинг 9 янвaрь куни Ўзбeкистoн Рeспубликaси Бош вазирининг ўринбосари–Қишлоқ ва сув хўжалиги вaзири Зойир Мирзаев Xитoй Xaлқ Рeспубликaсининг мамлакатимиздаги Фaвқулoддa вa муxтoр элчиси Сун Лицзeни қaбул қилди.

Видеомониторинг кириш имтиҳонлари шаффофлигини таъминлайди

10.01.2018ФанМанба: ЎзА

2017-2018 ўқув йили учун Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабнинг 10 синфига қабул учун бўлиб ўтган кириш имтиҳонларида 100 дан ортиқ йигит-қиз иштирок этди. Унда замонавий халқаро стандартларга мувофиқ, кириш имтиҳонлари ошкоралигини таъминлаш имконини берувчи видеомониторинг тизими қўлланилди.

"Менинг армиям–менинг фахрим" танлови ғолиблари тақдирланди

10.01.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Тошкент Фотосуратлар уйида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан "Менинг армиям – менинг фахрим" ижодий кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ҳоким хусусий тиббиёт муассасалари ташкил этиш истагини билдирган тадбиркорлар билан суҳбатлашди

10.01.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов хусусий тиббиёт муассасалари ташкил этиш истагини билдирган тадбиркорлар билан мулоқот ўтказиб, улар тақдим этган янги лойиҳалар билан танишди.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган мажлис йиғилиши бўлиб ўтди

10.01.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2018 йил 6 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан 2017 йил якунлари ҳисоботи ва 2018 йилги энг муҳим устувор вазифаларини амалга ошириш тўғрисида вазирлик Ҳайъатининг кенгайтирилган мажлис йиғилиши бўлиб ўтди.

Бош имом-хатиб: Президентнинг сўзлари кимни таъсирлантирмайди, кимни қувонтирмайди?!

09.01.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис палаталарига тақдим этган Мурожаатномасини алоҳида эътибор, катта ҳаяжон, чуқур мамнуният билан тингладик. Унда қайд этилган масалалар ҳар биримизни тўлқинлантирди, ўйлантирди, мушоҳадага чорлади. Айниқса, фарзандлар таълим-тарбияси, ёт ғояларга эргашиб, адашганлар қисмати хусусида гапирар экан, Президентимиз биз улуғ алломалар ворислари эканлигимизни, юртимизда ислом динининг асл моҳиятини тарғиб этиш борасида улкан ишлар олиб борилаётганини, шундай экан, ноёб ва бой маънавий меросимиздан ёшларимизни қанча кўп баҳраманд этсак, шунчалик наф бўлишини таъкидлаб ўтдилар.

Ватапарварлик унутилмайди. У кишилар қалбига муҳрланади

09.01.2018ЖамиятМанба: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Муҳтарам Президентимизнинг ватан ҳимоячилари билан учрашувда «Сизлар наъмунасизлар! Садоқат наъмунаси сизлар» деганди.
Ўзини ватан ҳимоясига бағшида этган Наиль Шафигулин бугун ўзи туғулиб ўсган Ромитан тумани ва бутун вилоятимиз ёшларига наъмуна бўла олди. 1992 йилда подполковник Наиль Шафигулин қўшни Мамлакатимиз чегара ҳудудда ёвларга қарши курашда мардларча вафот этганди.

Қашқадарёда 89 та фуқаролар йиғини Президент фармонидан кейин ўз балансидаги бинога эга бўлди

09.01.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қашқадарё вилояти кенгаши бошқарувининг 2017 йил фаолияти якунлари ва 2018 йилдаги устувор вазифалар ижросини таъминлашга бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. 

Аскарлар яқинлари билан теле-кўприк орқали мулоқот қилди

09.01.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Хоразм ва Наманган вилоятлари ҳокимликлари ҳамкорлигида Наманган ва Хоразм вилоятларида ўз йигитлик бурчини ўтаётган аскарлар, уларнинг ота-оналари ҳамда яқинлари иштирокида «Менинг дўстим – Ватан ҳимоячиси» деб номланган видеомулоқот ўтказилди. 

Ўзбек миллий мақом санъати марказига раҳбар тайинланди

09.01.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Ўзбек миллий мақом санъати марказига санъатшунослик фанлари номзоди Бегматов Саибжон Махмудович бош директор этиб тайинланди.