Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Гулистонда “Avtotest” ўқув маркази иш бошлади

2018-01-16 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 сентябрдаги “Инновацион ўқитиш услубларини жорий этиш йўли билан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Гулистон шаҳрида “Avtotest” ўқув маркази фаолият бошлади. 

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, подполковник М.Жўраев, вилоят прокурори Р.Машарипов, Гулистон шаҳар ҳокими Ш.Исматуллаев ва бошқалар мамлакатимизда йўл ҳаракати хавфсизлиги, фуқаролар ҳаёти ва саломатлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш чораларини кучайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самаралар бераётганини таъкидлади. 

– Ушбу ўқув марказини ташкил этишдан асосий мақсад ҳайдовчиларга шунчаки таълим беришдан иборат эмас, – дейди Гулистондаги “Avtotest” ўқув маркази директори М.Жўраев. – Марказга 2017 йилда “Avtotest Report” масъулияти чекланган жамияти томонидан “Avtotest 3.0” мультимедиали ўқув-услубий қўлланмасида ишлаб чиқилган юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқарадиган шахслар малакасини ошириш фаолиятини юритиш вазифаси юклатилди. Ушбу вазифани юқори даражада адо этиш мақсадида “Avtotest Report” МЧЖ томонидан 30 соатлик инновацион малака ошириш курси ишлаб чиқилди. Мазкур курсни битирганларга махсус сертификат берилади. “Avtotest” сертификати юридик шахсга тегишли бўлган автотранспорт воситаси инновацион малакага эга, замонавий технологияларда малака оширган ҳайдовчи сифатида қайта тайёрланган мутахассис эканини тасдиқлайди. 

Йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш, айниқса, назарий билимлар ўқув жараёнининг энг муҳим қисмларидан биридир. Интерактив ўқув дастури анимацияли видеодарслар, дақиқама-дақиқа аниқ тақсимланган ўқитувчининг хатти-ҳаракати ҳамда замонавий ўқитиш услубини ўз ичига олади. “Avtotest” автомактабларида ҳар бир дарс амалиёт билан тўлдирилади – замонавий симуляторлар ва махсус дастурлар ўқувчининг бевосита жонли ҳаракат ичида бўлгандек ҳис қилишига имкон беради. 

Ўқув марказининг дизайнига ҳам алоҳида тўхталиш жоиз. Голландиянинг замонавий архитектура анъаналари асосида қурилган кампус ўзида шинамлик, оддийлик ва юқори технологияни мужассам этган. Ўқув хоналарида анъанавий парта ва стуллардан воз кечилди. Бу ўқувчи ўзини эркин ҳис қилиши, қулай жойда ўтириши, интерактив таълим жараёнида фаол қатнашиши учун имконият яратиш мақсадида амалга оширилади. 

Ҳайдовчилар малакасини ошириш учун 5 ўқув хонаси, тест синовларини ўтказиш учун битта компьютер хонаси замонавий технологиялар, юқори ечимли проектор, кўргазмали ва видео қуроллар, бошқа техник ва махсус ускуналар билан жиҳозланган. 

Дарслар 10 нафар малакали мутахассис томонидан олиб борилмоқда. Марказда бир ўқув курси давомида 600 нафаргача ҳайдовчининг малакасини ошириш имконияти мавжуд. 

 

Абдужалол Қаюмов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться