Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Ватан ҳимоячилари куни»га бағишланган тадбир ўтказилди

2018-01-15 | Жамият

«14 январь Ватан ҳимоячилари куни» муносабати билан 2018 йилнинг 13 январь куни вазирлик биносида тантанали тадбир ўтказилди.

Мазкур тадбирда Фавқулодда вазиятлар вазири Р.Джураев вазирлик шахсий таркибига Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти – Қуролли Кучлари Олий Бош Қўмондонининг байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 26 йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги» фармонига асосан давлат мукофотларини топшириш маросими ўтказилди.

Вазир Р.Джураев Фавқулодда вазиятлар вазирлиги марказий аппарати ходимларига тантанали равишда орден ва медальларни топширди.

Шунингдек, мамлакатимиз аҳолиси ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишда беминнат ҳиссаларини қўшиб келаётган ҳарбий хизматчи ва хизматчилар «Аъло хизматлари учун» кўкрак нишони ва навбатдаги ҳарбий унвонлар билан тақдирландилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Поделиться