Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Пахтаобод туманида ўз фаолиятини бошлаган “Ёшлар маркази”да ёшлар учун қандай шароитлар яратилган?

19.01.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Андижон вилояти Пахтаобод туманида “Ёшлар маркази” фаолият бошлагани муносабати билан тадбир ташкил этилди.

“Халқ эътирофи” мукофотининг биринчи совриндорлари маълум бўлди

19.01.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Пойтахтимиздаги “Hyatt Regency” меҳмонхонасида 18 январь куни “Давлат ва жамият бошқарувида фуқаролар иштирокини таъминлашнинг долзарб вазифалари: илғор ғоялар, инновациялар ва технологиялар” мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Асосий мақсад солиқ қонунчилигидаги янгиликлардан хабардор қилиш

19.01.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан вилоят ҳокимлиги, прокуратура, адлия, божхона бошқармалари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилги асосий йўналишларидан келиб чиқиб солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун-моҳиятига бағишланган кўргазмали семинар ва матбуот анжумани ташкил этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: тезкор тиббий гуруҳ Қозоғистонга учиб кетди

19.01.2018Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида, Тошкент вақти билан 09:30 атрофида, «Самара—Чимкент» йўналишида ҳаракатланаётган автобус ҳалокатга учради. Автобусда 57 нафар йўловчи бўлган. Йўловчиларнинг 52 нафари воқеа жойида вафот этган, 5 нафар киши жароҳатланган. Дастлабки маълумотларга кўра, улар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор.

Ҳамдардлик

19.01.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Қозоғистон Республикасининг Оқтўба вилоятида содир бўлган фожиали ҳодиса оқибатида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳалок бўлгани муносабати билан хорижий давлатлар раҳбарлари номидан ҳамдардлик мактублари келмоқда.

Қозоғистон Республикаси Оқтўба вилоятида содир бўлган фожиали ҳодисага доир ахборот

19.01.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

2018 йил 18 январь куни Қозоғистоннинг Актюбинск вилояти Иргиз туманида автобусда ёнғин содир бўлиши оқибатида 52 киши ҳалок бўлган ва 5 киши жабрланган. Дастлабки маълумотларга кўра, улар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор.

Эксперт: Тошкентдаги жамоат транспортининг нархи Москвадагидан олти баробар арзон

18.01.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Эксперт Акмал Абдураимов Ўзбекистонда транспортдан фойдаланиш нархлари бошқа мамлакатларга нисбатан анча паст деган фикрда.

Тошкент шаҳрида 2017 йилда нечта янги автобус йўналиши очилди?

18.01.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Тошкент шаҳрида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан сиқилган табиий газда ишлайдиган катта сиғимли 50 дона “МАN” русумли, ўрта сиғимли 140 дона “ISUZU” русумли автобуслар харид қилиниб, йўналишларга чиқарилган.

Ўзбекистонда бензин нархлари нега кўтарилди? Эксперт изоҳи

18.01.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Эксперт Акмал Абдураимовнинг фикрича, мамлакатимиз ички бозордаги нархлар жаҳон нархларидан бир неча марта арзон.

Божхонада қандай имтиёзлар жорий этилди? Бу ҳақда навоийлик тадбиркорлар хабардор қилинди

18.01.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Навоий вилояти божхона бошқармаси ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида божхона соҳасида яратилаётган имтиёз ва қулайликлар, тақдим этилаётган енгилликлар ҳақида тадбиркорлик субъектларини кенг хабардор қилиш мақсадида амалий семинар ўтказилди.

Ислом Каримов газета чиқарганми?

18.01.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ислом Каримов билан Самарқанд шаҳридаги 21-умумтаълим мактабида беш йил бирга ўқиб, бир партада ўтирганмиз. Кўпинча бирга дарс қилардик. Ўшандаёқ у бетакрор қобилияти, қийинчиликлардан чўчимаслиги, мустаҳкам хотираси билан ажралиб турарди. Энг муҳими, унинг ўзига нисбатан ишончи кучли эди.

Ватан улуғ-Бурч муқаддас

17.01.2018ЖамиятМанба: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Бухорода Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 26 йиллиги ва 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати байрам тадбири ташкил этилди.

Етук кадр - жамият келажаги

17.01.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида шахсий таркиб билан ишлаш, уларни билим ва кўникмалари ҳамда бошқарувчанлик қобилияти бўйича кадрларни лавозимга кўра тўғри тақсимлаш борасида бошқарма олдида турган устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Янги тайинловлар

17.01.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруқларига асосан:

ФВВда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа доктринасини ўрганишга бағишланган ўқув машғулоти ўтказилди

17.01.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларининг билимларини янада ошириш мақсадида ҳар душанба кунлари малакали мутахассислар иштирокида ўқув машғулотлари ўтказилади.

«UNO Corporation» компанияси Президенти Масаки Уно бошчилиғидаги Япония компаниялари делегацияси билан учрашув

17.01.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2018 йил 16 январь куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Япониянинг “Uno Corporation” ва “Jyonan Kotsu” компаниялари делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Япония делегация таркибидан “Uno Corporation” компанияси президенти жаноб Масаки Уно, “Jyonan Kotsu” компанияси президенти жаноб Хироши Сасаме ва мазкур компаниянинг директори жаноб Карпу Шерпа иштирок этди.

Янги фармон: 2018 йил 1 февралдан истеъмол товарларини товар-хом ашё биржаларида сотишга рухсат берилади

17.01.2018ЖамиятМанба: ЎзА

2018 йил 1 февралидан истеъмол товарларини республика товар-хом ашё биржаларида сотиш (сотиб олиш)га тақиқ бекор қилинади.