Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Прокуратура органлари ходимлари куни нишонланди

09.01.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан тадбир ташкил этилди.

Бош прокуратура ҳузурида мультимедиа маркази иш бошлади

09.01.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда давлат, жамоат ва халқаро ташкилотлар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. 

«Қамчиқ» довони бўйича тезкор хабарнома

08.01.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

ФВВ Фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази (ФВБМ) хабар қилади:

Ўзбекистон Бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев: “Аҳолига ҳаққоний ахборот ўз вақтида етказилади”

08.01.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев нутқ сўзлади. 

2018 йилнинг биринчи ҳафтасида 97 киши йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида шифохонага тушди

08.01.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ўтган ҳафтада Ўзбекистонда 99 йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Уларда 97 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар тарқатди. 

Прокуратура ҳузуридаги янги марказ ЎзА, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, Тараққиёт стратегияси маркази ва Халқаро пресс-клуб билан ҳамкорлик меморандуми имзолади

08.01.2018ЖамиятМанба: ЎзА
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа марказининг очилиш маросимида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, Тараққиёт стратегияси маркази, Халқаро пресс-клуб ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумлар имзоланди.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази очилди

08.01.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 14 ноябрдаги “Прокуратура органлари ахборот-таҳлил фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мувофиқ ташкил этилган мазкур марказ замонавий технологиялар ва креатив ёндашувлардан фойдаланган ҳолда ахборот-таҳлилий медиа материалларни тайёрлайди. 

Жиззахда йиғилиш: Энди ҳеч кимга лавозим, мартаба синов шарти билан берилмайди

08.01.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Жиззахда ўтказилган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгашининг йиғилишида унинг 2017 йил фаолияти якунлари таҳлилий-танқидий муҳокама қилинди. 

Самарқандликлар истиқболда бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилган ҳужжатни кенг тарғиб қилмоқда

08.01.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Самарқанд вилояти шаҳар ва қишлоқларида давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномасини ўрганиш ва унинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик орасида тарғиб этишга бағишланган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. 

Пойтахтимиздаги 750 мингдан зиёд оиланинг аҳволи нима мақсадда ўрганилди?

08.01.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Пойтахтимизда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар кенгашининг 2017 йил фаолияти якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. 

“Турон” подстанцияси қурилиши нима беради?

08.01.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси

Қашқадарё вилояти Косон тумани Раим Сўфи қишлоғидаги 2х4000 кВА 35/10 кВли “Раим Сўфи” подстанцияси 1975 йилда қурилган бўлиб, ундан чиқувчи бешта 10 кВли “Хўжақудуқ”, “Олатун”, “Яккасарой”, “Ёдгор” ва “Касбкор” ҳаво тармоқлари орқали ушбу ҳудуддаги  3000 дан зиёд аҳоли ва юридик истеъмолчилар  электр энергияси  билан таъминланади.

Сурхондарёда иккита йўл-патруль хизмати маскани ва тўртта блок пост олиб ташланди

08.01.2018ЖамиятМанба: ЎзА
Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифаларга мувофиқ мамлакатимизда блок постлар ва йўл-патруль хизмати масканларини оптималлаштириш давом этмоқда.

Наманганда Сайёр қабул

08.01.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

«Ўзстандарт» агентлиги Бош директори Абдуҳамид Каримов 2018 йилнинг 4-6 январь кунлари Республикамизнинг Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятлари бўйлаб бир неча Сайёр учрашувларни ўтказди.

Олий Мажлис ҳузурида янги институт ўз фаолиятини бошлади

08.01.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларида туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ўтган қисқа давр мобайнида ҳокимиятнинг халқ сайлаган вакиллик органлари – парламент, халқ депутатлари кенгашларининг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва аҳамияти тубдан ўзгарди. Олий Мажлис, сиёсий партияларнинг ваколатлари босқичма-босқич кенгайтирилди, парламент ва жамоатчилик назорати институтлари мустаҳкамланмоқда.

Ҳаж ва Умрага боришда ҳам адолат ўрнатилади

08.01.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарорига мувофиқ аввал Ҳажга борган фуқаро қайта юборилмайди. Шунингдек, Умра зиёратига бормоқчи бўлган фуқаро сўнгги икки йил мобайнида Умра ёки сўнгги беш йил мобайнида Ҳаж тадбирига бормаган бўлиши керак. Бу кўпчилик юртдошларимизнинг адолат нуқтаи назаридан ниятлари амалга ошишига хизмат қилади.

Узоқ йиллар мактабда ўқитувчилик қилган ота ўғлига уй берилганидан хурсанд

06.01.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида қурилган "Ёшлар уйи"даги хонадонлар турли соҳаларда муваффақиятларга эришаётган ёш оилаларга топширилди. 

Юридик шахслардан олинадиган ер солиғини 10 январга қадар тўлашни унутманг

06.01.2018ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-454 сонли Қонунига мувофиқ:

Ўрганамиз, тарғиб этамиз

06.01.2018ЖамиятМанба: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Самарқанд шаҳридаги Концерт залида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Олий Мажлисига Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик орасида тарғиб этишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.