Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб Давлат хизматлари марказларида кўрсатиладиган хизматлар сони 50 тага етказилади

30.03.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Жорий йилнинг биринчи апрелидан бошлаб, республика бўйлаб жойлашган Давлат хизматлари марказларида аҳолига инновацион технологиялар ва замон талабларига мос равишда кўрсатилиб келинаётган 37 турдаги хизматлар сони 50 тага етказилиши назарда тутилмоқда. Яна бир янгилик - давлат хизматлари юридик шахслар билан бир қаторда, жисмоний шахсларга ҳам кўрсатилади.

Хушхабар

30.03.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш мақсадида ўтган йилнинг июль ойида “Ислом Каримов хотирасига бағишланган энг яхши илмий-оммабоп мақола” танлови эълон қилинган эди.

300 нафар фуқаро ишли бўлди

30.03.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

“Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамияти таркибидаги корхоналар аҳолини сифатли қурилиш материаллари билан таъминлашга алоҳида аҳамият қаратмоқда. Тармоқ корхоналарини модернизация қилиш орқали импорт ҳажмини камайтириш, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва янги иш ўринлари яратиш ҳам доимий эътиборда. 

Четдан олиб кирилаётган уруғлар ва кўчатлар божхона тўловларидан озод этилди

30.03.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент Фармони билан эндиликда "уруғ-кўчат-маҳсулот етиштириш-тайёрлаш-сақлаш-қайта ишлаш-транспортировка қилиш-бозорга етказиш" тамойили бўйича узлуксиз занжирни шакллантиришни кўзда тутувчи мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг кластер усули жорий этилади.

Ихтиёр Абдуллаев: Давлат хафсизлигини таъминлаш борасида муҳим ҳуқуқий асос яратилди

30.03.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Олий Мажлис Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси Ихтиёр Абдуллаев “Ўзбекистон Республикасининг Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги қонуни юзасидан ўз фикрларини билдирди: 

Неъматилла Йўлдошев: Қачонгача ҳаётимизда учраётган муаммоларни қайд этиш билан шуғулланамиз? Уларнинг ечими учун амалий ҳаракат қилишимиз керак.

30.03.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Олий Мажлис Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида маъруза қилган Сенат раиси Неъматилла Йўлдошев мамлакатимиз ички ва ташқи сиёсатида кейинги пайтда амалга оширилган ишлар нафақат халқимиз, балки дунё жамоатчилиги эътибори ва эътирофига сазовор бўлаётганини таъкидлади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон биржалари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди

30.03.2018ЖамиятМанба: ЎзА

“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамиятида Қозоғистоннинг “Товарная биржа "ЕТС” акциядорлик жамияти вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида экспорт-импорт биржа савдосини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот

30.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

2018 йилнинг 29 март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Унда Вазирлар Маҳкамасининг таклиф этилган аъзолари, вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари, бошқа ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Солиқ соҳаси тубдан ислоҳ этилади

30.03.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуида бўлиб ўтган Халқаро пресс-клуб сессиясида Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимини ислоҳ қилиш концепция лойиҳаси кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилди. Унда экспертлар, тадбиркорлар, халқаро молиявий институтлари, дипломатик корпус вакиллари иштирок этди.

Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала турларини қўллаганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

30.03.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Сенатнинг ўн тўртинчи ялпи мажлисида “Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим конун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун маъқулланди.

“Материални саҳифадан олиб ташла...”. Энди журналистга бундай таҳдидлар бўлмайди!

30.03.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ҳеч ким журналистдан эълон қилинаётган хабарлар ёки материаллар олдиндан келишиб олинишини, шунингдек уларнинг матни ўзгартирилишини ёхуд уларнинг нашрдан бутунлай олиб ташланишини (эфирга берилмаслигини) талаб қилиш ҳуқуқига эга эмаслигига оид меъёр мустаҳкамланмоқда.

Қизил китобга киритилган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни, шунингдек заҳарли, гиёҳвандлик моддалари мавжуд бўлган ўсимликларни фуқаролар томонидан йиғиш тақиқланади

30.03.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Олий Мажлис Сенати ўн тўртинчи ялпи мажлисида янги таҳрирдаги “Ўрмон тўғрисида”ги қонун маъқулланди.

Қатъий белгиланган солиқ ва суғурта бадаллари, ставкалари

30.03.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

“Қаддимиздан қадримиз баланд ...”

30.03.2018ЖамиятМанба: ЎзА

“Қаддимиздан қадримиз баланд ” дейишмоқда Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги Бекобод қишлоғи Бўстон маҳалласида фойдаланишга топширилган янги уй-жойлар соҳиблари.

ОАВ: Зарба берувчи вертолётлар Ўзбекистонга келтирилади

30.03.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича Россия Федерал хизмати директори ўринбосари Владимир Дрожковнинг маълум қилишича Ереванда ташкил этилган “ArmHiTech-2018” қурол-яроғ кўргазма доирасида Россия ва Ўзбекистон ўртасида шартнома имзоланган.

Сенатда Омбудсман ҳисоботи эшитилди

30.03.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Олий Мажлис Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Улуғбек Муҳаммадиев сенаторлар олдида Омбудсманнинг 2017 йилдаги фаолиятига оид ҳисоботини тақдим этди.

Сенатда қатор халқаро ҳужжатлар ратификация қилинди

30.03.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Сенат ўн тўртинчи ялпи мажлиси муҳокамасига киритилган «Ўзбекистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида уч давлатнинг Давлат чегаралари туташган нуқтаси ҳудуди тўғрисидаги шартномани (Самарқанд, 2017 йил 10 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни маъқулланди.

18 апрель - Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни бўлади

30.03.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Олий Мажлис Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонун маъқулланди.

Ходимларни ёллаган ҳолда якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятни амалга ошириш

30.03.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Давлат божхона қўмитаси раиси ёшларни адолат ва ҳалолликка чақирди

30.03.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Давлат божхона қўмитасида божхона хизмати органларига эндигина қабул қилинган ёш ходимлар ва уларнинг ота-оналари учун ташкил этилган учрашувда қўмита раиси генерал-майор М.Азимов “мамлакат тараққиёти ва келажаги учун ўзини масъул деб билган ҳар бир ёш ходим хизматда, энг аввало, ватанпарварлик, адолат ва ҳалоллик тамойилларига қатъий ва оғишмай риоя қилишлари шарт”лигини айтди.