Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Қозоғистон биржалари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди

2018-03-30 | Жамият

“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамиятида Қозоғистоннинг “Товарная биржа "ЕТС” акциядорлик жамияти вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида экспорт-импорт биржа савдосини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.

Учрашувда, шунингдек, МДҲ давлатлари биржалари халқаро ассоциацияси, “Московская биржа” очиқ акциядорлик жамияти вакиллари ва журналистлар иштирок этди. 

“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи Ф.Иброҳимов мазкур келишув Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши билан бирга, икки томон учун ҳам манфаатли эканини таъкидлади. 

Ушбу ҳужжат “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” ва "Товарная биржа “ЕТС” акциядорлик жамиятлари ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузишни кўзда тутади. Ишчи гуруҳ мамлакатларимиз ўртасида экспорт-импорт биржа савдоси учун товарлар рўйхатини аниқлаш билан шуғулланади ҳамда тажриба тариқасида дастлабки биржа савдолари ўтказишни мувофиқлаштиради. 

– Биржамиз 9 йилдан буён фаолият юритади. Қозоғистоннинг нефть қазиб олишдан тортиб қишлоқ хўжалиги соҳасигача бўлган барча тармоқ корхоналари бизнинг мижозларимиздир, – дейди "Товарная биржа “ЕТС” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси К.Оразаев. – Мижозларимиз Ўзбекистон бозорида янги шериклар топишига, инфратузилмамиз бу борада зарур бўлган сервис ва хавфсизликни тақдим этишига ишонамиз. Биржаларимиз инфратузилмалари ўртасида ахборот алмашинуви йўлга қўйилади, бу мамлакатларимизда биржа савдолари иштирокчилари учун янги имкониятлар эшигини очади. 

Қатнашчилар, шунингдек, товарлар бозори иштирокчилари ўртасидаги биржа савдолари механизмларини ишлаб чиқишнинг ўзига хос жиҳатлари, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни Қозоғистонга экспорт қилиш мақсадида юртимиз ишбилармонларини ҳамда қозоғистонлик ишлаб чиқарувчиларни биржа савдоларига жалб этиш йўлларини муҳокама қилди. 

Учрашув якунида томонлар Қозоғистонга маҳсулот экспорт қилиш ҳажмини ошириш мақсадида ушбу мамлакатда “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамиятининг савдо майдончаларини очиш имкониятлари юзасидан фикр алмашди.

 

Роман Бондарчук, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться